Pokemon Go ўйинчилари 8,7 миллиард километр масофа босишди

Pokemon Go ўйинчилари 8,7 миллиард километр масофа босишди

Шу йилнинг ёз ойларида тақдим қилинган Pokemon Go ўйини жуда кўп фойдаланувчиларнинг эътиборини жалб қилиб, катта шов-шувга сабаб бўлди. Ўйинчилар  покемонларни ушлаш учун қанча-қанча кўчаларни кезишмади дейсиз,  ҳатто баъзи ишқибозлар бунинг учун бошқа мамлакатга ҳам боргани қайд этилган. Ҳозир ушбу ўйинга бўлган қизиқиш анча сусайган, аммо муаллифлар янгиланишларни чиқаришда давом этишмоқда.

Жорий ҳафтада ўйин муаллифи ҳисобланган Niantic компанияси жуда қизиқарли маълумот билан ўртоқлашди, деб ёзмоқда Phonearena.  Компания маълумотига кўра ўйин релизидан бошлаб ҳозиргача фойдаланувчилар жами 8,7 млрд километр масофа босишган экан. Бу кўрсаткич эса Ердан Плутонгача бўлган масофадан ҳам кўпроқ.

Хабарда айтилишча, ўйинчилар жами 88 млрд ёки кунига тахминан 533 млн покемон овлаган экан.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.


Сўнгги хабарлар