Покистонда Facebook фойдаланувчиси ўлимга ҳукм қилинди

Покистонда Facebook фойдаланувчиси ўлимга ҳукм қилинди

Покистонлик 30 ёшли Таймур Раза Facebook ижтимоий тармоғида Муҳаммад Пайғамбарни ҳақоратлаб қолдирган постлари боис, мамлакатнинг терроризмга қарши курашиш суди томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинди, Буюк Британиянинг Dailymail нашри хабар тарқатмоқда.

Бу мамлакат тарихида ижтимоий тармоқда динни таҳқирлагани учун татбиқ қилинган илк ўлим жазоси ҳисобланади. Қолаверса, мазкур жиноий иш юзасидан олиб борилган тергов ва суриштирув жараёнлари шахсан мамлакат бош вазири назоратида.

Маълум бўлишича, тергов жараёнида ҳам жиноятчининг смартфонидан одамларда Ислом динига нисбатан салбий муносабатлар уйғотадиган бир қанча материаллар топилган.

Покистон Ислом Республикасида динни ҳақоратлаш билан боғлиқ жиноятларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Гарчи, шу вақтгача динни ҳақорат қилгани учун кимнингдир ҳукумат томонидан ўлимга ҳукм қилингани қайд этилмаган бўлса ҳам, 1990-йиллардан бошлаб шу кунга қадар 70 га яқин одам оломон томонидан судсиз қатл қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!