Порталнинг 500 000-фойдаланувчисига махсус совға бор!

  •   DiMaX
  •  1196
  •  18.05.2018 15:23

Порталнинг 500 000-фойдаланувчисига махсус совға бор!

Давлат хизматлари марказлари орқали бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахсларга 500 мингга яқин давлат хизмати кўрсатилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Электрон савдо: Шавкат Мирзиёев жаҳондаги энг илғор тажрибани қўллашни буюрди

Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахлар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz) орқали жами 80 мингта давлат хизматидан фойдаланилган.

Ўзбекистон Президентининг «Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизматлардан фойдаланишнинг қулайлиги ва устунлигини, жумладан, аҳолига мазкур тартибни чуқур ўргатиш орқали уларнинг Интернет тармоғидан мурожаат қилишини рағбатлантириш амалиётини жорий этилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан фойдаланган 500 000 (беш юз мингинчи) фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг махсус совғаси билан тақдирланади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 8 декабрь кунига қадар Интернет тармоғида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматидан энг кўп фойдаланган аризачи ҳам махсус совға билан тақдирланади.

Танловда ғолиблар «Facebook» интернет тармоғидаги «Davlat xizmatlari agentligi — Агентство государственных услуг» саҳифасида ҳамда агентликнинг «Telegram»даги расмий канали орқали эълон қилинади.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев «мобил қуллик»ни тезда бартараф этиш ҳақидаги қарорни имзолади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!