Президент электрон ҳукумат тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент электрон ҳукумат тўғрисидаги қонунни имзолади

Сарлавҳадаги хабарни uzdaily.uz  тарқатди. Эслатиб ўтамиз: Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси 18 ноябр куни қонунни қабул қилган, 3 декабр куни Сенат тасдиқлаган эди. Қонун нашр қилинган кундан 6 ой ўтиб кучга киради.

Қонун ҳужжати давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, ахборот технологиялари воситасида аҳолига давлат хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган.

Қонун давлат органлари фаолияти очиқ ва ошкоралиги тамойилларини мустаҳкамлайди, электрон тарзда ҳужжат алмашув имкониятини кенгайтиради.

Қонунда электрон хизмат кўрсатувчи давлат органларининг вазифа ва ваколатлари ҳамда фуқаро, жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари белгилаб қўйилган

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!