Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар сони 1 миллионтага етди

Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар сони 1 миллионтага етди

Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар сони 1 миллионтага етди. Бу ҳақда қабулхона ахборот блокида маълум қилинди, деб ёзмоқда Daryo.uz.

«2017 йил 21 июль куни соат 16:45 да Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига миллионинчи мурожаат рўйхатга олинди», — дейилади хабарномада.

«Ўн ойда миллионта мурожаатнинг келиб тушиши халқнинг давлатимиз раҳбарига, мазкур янги институтга бўлган ишончни кўрсатади. Бу рақам виртуал қабулхона аҳоли муаммоларини ҳал қила оладиган механизм эканлигини ҳам тасдиқлайди», — қўшимча қилинади материалда.



Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!