Проекторли смартфон тақдим қилинди

Проекторли смартфон тақдим қилинди

Лас-Вегасда давом этаётган CES 2018 кўргазмаси доирасида ўтказилган техношоуда Moviphone мобильниги тақдим қилинди. Америкалик Wireless Mobi Solutions компаниясига қарашли телефон томидан ўрин эгаллаган проектори билан ўзига хос.



Поекторни ишга тушириш учун махсус илова керак бўлади. Экран таралаётган нур деворда 100 дюймли экранни ҳосил қилади. Бу экрандаги пикселлар миқдори эса 1280х720 ҳамда ёруғлик даражаси 50 лм.

Смартфон техник жиҳатдан оддий смартфонлардан фарқ қилмайди. Moviphone 5,5 дюймли ҳамда FullHD сиғимли дисплей, 8 ядроли МТ6750 чипи, 3/4 Гб оператив хотира ҳамда 32/64 Гб доимий (microSD 128 Гб.гача) хотирага эга бўлган.

Гаджетда бармоқ излари сканери ҳам бор. Бош камера учун 13 Мп, олд камера учун 8 Мп аниқлигидаги камера сенсорлари ўрнатилган. Android Nougat операцион тизими бошқарувида ишлайдиган девайс қуввати учун 4000 мА соат ток жамлашга мўлжалланган аккумулятор масъул. Проекторни ёққанда бу қувват 4 соат ишлаш учун кифоя қилади.

Смартфон ўлчамлари: 153,06х75,64х10,28 мм, вазни 200 грамм. Moviphone айни пайтда $599 доллардан сотувга чиқарилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Moviphone

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.