Prynt: смартфонингизни «полароид»га айлантиринг! (+видео)

Prynt: смартфонингизни «полароид»га айлантиринг! (+видео)

Prynt қурилмаси Polaroid компаниясининг афсонавий фотоаппаратларини ёдга олишга ёрдам беради. Яъни, бу гаджет ёрдамида бир лаҳзадаёқ смартфондаги фотосуратни чоп этиш мумкин, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

Ушбу қурилма смартфонга USB Type-C тирқиши орқали уланади ва қўшимча қувват талаб этмайди. Унинг ўзига ўрнатилган аккумуляторнинг қуввати 20 та суратни чоп этишга етарли. Батарея microUSB орқали қувват олади.

Prynt билан ишлай олиши учун USB Type-C тирқиши смартфоннинг пастки қирраси ўртасида бўлиши лозим. Муайян моделдаги телефоннинг у билан мослигини мана бу ҳавола орқали қурилманинг расмий сайтига ўтиб, текшириб кўриш мумкин.

Фотосуратлар махсус карточкаларга чоп этилади, уларда расм худди бир замонлардаги Polaroid фотоаппаратларидаги каби, аста-секинлик билан пайдо бўлади. Карточкаларни алоҳида харид қилишга тўғри келади, улар 10 донадан иборат тўплам шаклида сотилади.

Мана, Prynt’нинг қандай ишлаши қуйидаги видеода кўрсатиб берилган:

Prynt лойиҳаси Kickstarter’га қўйилган ва у керакли миқдордаги маблағни деярли тўплаб бўлган. Мобил «полароид»лар 2018 йилнинг апрелидаёқ буюртмачиларнинг қўлида бориб етади. 10 та карточка билан битта жамланмадаги Prynt 119 АҚШ доллари нархида савдога қўйилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.