Putao – смартфон иловаси орқали йиғиладиган кубик

Putao – смартфон иловаси орқали йиғиладиган кубик

Хитойнинг lightinthebox.com интернет дўконида Putao номли ақлни чархлайдиган ажойиб гаждетнинг сотуви бошланди. Қизиғи, ушбу кубикни смартфон иловаси ёрдамида йиғиш мумкин.

Кубик хавфсиз пластикдан ясалган, конструкциянинг асосий ранги оқ, оғирлиги 110 грамм.

Кубикнинг бирламчи вазифаси фойдаланувчида фикрлаш кўникмасини ошириш, фазовий масалаларни ечишдаги реакциясини тезлаштиришдир.

1474213150372

Кубик ҳам болаларга, ҳам катталарга яхши совға бўлиши мумкин. Чунки мазкур кубикни йиғиш ўйини смартфон ва планшетдаги виртуал ўйинлардан анча самарали. Сабаби бу ўйинда фойдаланувчи реал ўйин атрибутига эга бўлади. Ишлаб чиқарувчи кубикни 3 ёшдан катта болаларга тавсия қилган.

Ўйиннинг қисқача мазмуни қуйидагича: агар кубикни мустақил тарзда тўғри йиғишни имкони бўлмаса, унда сиз Android ёки iOS платформасидаги илова ёрдамида уни йиғишингиз мумкин. Бунинг учун иловада кубикнинг бирор томонини расмга оласиз, шундан кейин дастур сизга кубикни йиғиш учун кейинги босқичларни таклиф қила бошлайди. Натижада маълум вақт ўтгач, ўзингиз мустақил кубикни йиғишни ўрганасиз.

Кубикнинг интернет-дўкондаги нархи 9,99 долларни ташқил қилади.