Қандай қилиб Android қурилмага YouTube видеоларини юклаб олиш мумкин?

Қандай қилиб Android қурилмага YouTube видеоларини юклаб олиш мумкин?

Маълумки, Google компаниясига тегишли YouTube хизмати жаҳондаги энг йирик видеохостинг саналади. Бироқ унда видеоларни бевосита  юклаб олиш функцияси йўлга қўйилмаган. Агар сервиснинг веб-версиясида видеоларни юклаб олиш осон бўлса, Android қурилмаларда бу амални бажариш бироз тер тўкишни керак бўлади.

Албатта, Google Play ресурсида YouTube видеоларини юклаб олишга мўлжалланган иловани топиш жуда қийин. Бунга сабаб муаллиф компания фойдаланувчининг ҳар видео томоша қилганда айнан видеохостингга киришини мақсад қилганидир. Нимага бундайлиги кейинчалик батафсил ёритамиз. Ҳозир эса Android смартфонга YouTube видеоларини юклаб олишни ўрганамиз.

Android смартфонга YouTube хизматидаги видеоларни юклаб олиш учун турли иловалардан фойдаланиш мумкин. Иловалар, аксарият ҳолларда, ташқи ресурсларда (Google Play’да эмас) жойлашган бўлади. Мисол учун, Dentex блоги Android қурилмаларга YouTube видеоларини юклаб олишга хизмат қиладиган “YouTube Downloader for Android” иловасини ишлаб чиққан. Иловадан фойдаланиш анчагина қулай. Илова бир нечта тилларни, жумладан, рус тилини қўллаб-қувватлайди.

dentexf

Иловада видеоларни қидириш, юклаб олиш форматини танлаш ва дэшборд (юкланган видеолар сақланадиган таб) ойналари мавжуд,  чап юқори бурчакда созламалар менюси жойлаштирилган.

Dentex YouTube Downloader иловаси ёрдамида видеохостингдаги видеоларни турли форматларда (энг паст 3gp форматидан бошлаб HD ва ундан юқори аниқлик даражасида) юклаб олса бўлади. Масалан, трафикни тежаш учун видеони пастроқ аниқлик даражасида юклаб олиш мумкин (сақлаб олинадиган видео ҳажми акс эттирилади).

Энг қизиғи, илова ёрдамида видеофайлни Mp3 форматида (яъни овозли файл сифатида) ҳам сақлаш имконияти ҳам кўзда тутилган. Ёки юклаб олинган видеодаги аудио товушни алоҳида чиқариб олиш ҳам мумкин.

Марҳамат, саволлар бўлса бизга ёзинг. Ёрдам берамиз.

Иловани сақлаб олиш учун ушбу ҳаволага босинг! Омад!