Қандай қилиб мобил алоқада тежаш мумкин? Beeline‘дан ўнта маслаҳат

Қандай қилиб мобил алоқада тежаш мумкин? Beeline‘дан ўнта маслаҳат

«Мобил алоқа учун» ҳаражатлар бўлими сизнинг бюджетингизда кўп йиллар давомида «яшаб» келмоқдами? Ҳар ой уяли алоқа учун қанча маблағ сарфлайсиз? Ушбу миқдордан мобил интернет учунчи? Қўнғироқлар учун? Ҳайрон қолдирдими?!

Аслида бу биз учун фойдали эмас, аммо, абонентларимизнинг фойдаси биз учун муҳимроқ. Ҳа, тўғри тушундингиз, Beeline ҳаражатларни тежаш учун ўнта маслаҳатни ҳадя қилади.

  1. Смартфонингиздаги автоматик заҳиралашга «йўқ» денг

Мамлакатимизда оммабоп бўлган ва барча яхши кўрадиган Telegram мессенжери. Ҳар куни биз ёзма мулоқот давомида минглаб мегабайтли ахборот билан алмашамиз. Мушукчаларнинг расмлари тўплами, ёки кулгули стикерлар сизга жўнатилганда улар автоматик тарзда телефонингизга юкланади. Ва қадрли мегабайтларингиз ҳавога сарфланади. Бундай ҳодиса содир бўлмаслиги учун смартфонингиз созламаларида расмлар, видео ва овозли хабарларни автоматик юклаб олиш функциясини ўчириб қўйинг. Шунингдек, Facebook тармоғида видеоларни автоматик тарзда ёқилишини ўчиринг. Чунки ушбу видеоларни кўрмасангиз ҳам, ижтимоий тармоқ автоматик тарзда лентадаги барча видеоларни юклашни бошлайди. Хозироқ созламаларга киринг ва мақсадсиз сарфланадиган трафикга «йўқ!» денг.

  1. Мобил интернет учун чеклов ўрнатинг

Келинг, ҳисоблаб кўрайлик. Энг муҳим нарсалар учун сиз қанча трафик сарфлайсиз? Ижтимоий тармоқлардаги янгиликларни доимий равишда айлантириш – агар сиз SMM соҳасида истамасангиз, унчалик ҳам фойдали иш эмас.

Ҳисоблашга эринсангиз, телефон созламаларида сарфланган трафик статистикасини кўриш мумкин ва ундан ижтимоий тармоқларда мақсадсиз вақт ўтказишга сарфланган трафикни олиб ташлаш мумкин. Ҳисобладингизми? Энди қатъий чеклов ўрнатинг. Буни икки йўл билан амалга ошириш мумкин. Трафикни кераклидан кўп сарфлаганда сизни урушадиган огоҳлантирадиган илова ўрнатиш. Кунлик сарфланадиган трафик миқдорини ўрнатинг ва кун сўнгида қолдиқни текширинг. Шунда сиз муҳим тадбир арафасида интернетсиз қолишга тайёр бўласиз ёки яна трафик ҳарид қилиб оласиз.

Иккинчи услуб – трафик сарфлашни чеклаш. Android тизимидаги смартфонлар учун созламаларда ушбу функцияни ёқиш мумкин. iOS учун бундай функция йўқ, шунинг учун Traffic Monitor номли бепул иловадан фойдаланиш мумкин.

  1. Чиқиш қўнғироқларини кузатинг

Телефон ўзи сизнинг барча чиқиш қўнғироқларингиз миқдорини ҳисоблайди. Телефон орқали кўп суҳбатлашсангиз тўпламли тарифларни танлаш жуда қулайдир. Beeline абонентлари учун Status тариф режалари - Silver, Gold вa Platinum мавжуд.

Агар сиз анча пайтдан бери тариф режангизни ўзгартирмаган бўлсангиз, мобил операторларнинг энг янги тариф ва хизматларини ўрганиб чиқинг. Қайсидир тариф режасида қўнғироқлар учун нархлар арзонроқ бўлиши мумкин. Операторлар қулай ва арзон акция ва бонусларни тақдим этишади. Агар мегабайларингиз кўп қолиб, дақиқаларингиз сарфланиб бўлган бўлса, мессенжерлар орқали қўнғироқ қилиб кўринг.

  1. Ижтимоий тармоқлар лентасини мақсадсиз айлантираверишни олдини олиш учун махсус иловалардан бирини ўрнатинг

USENET 2017 конференциясида эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 15 миллиондан зиёд аҳоли интернетдан фойдаланади, ва мессенжер ва ижтимоий тармоқларнинг кун сайин ўсиб бораётган оммабоплигини ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчилар вақтларининг асосий қисмини ўша ерда ўтказадилар.

Facebook ва Instagram лентасини доимий равишда янгилаш жуда ҳам фойдали иш эмас. Ростини айтганда трафик сарфланишининг асосий қисми айнан ижтимоий тармоқларга келади. Ижтимоий тармоқларга бўлган тобеликни олдини олиш учун махсус иловалардан фойдаланиш мумкин, масалан Moment. Унинг ёрдамида у ёки бу иловага кун давомида неча маротаба кирганингизни, дўстларингиз билан суҳбатлашганингизни хабарларга жавоб берганингизни ва қўлингизга телефонни неча маротаба олганингизни ҳисоблайди. Иловада телефондан фойдаланиш учун кунлик чеклов ўрнатиш мумкин. Чекловдан ташқари фойдаланганда, телефонингизда қатъий огоҳлантириш пайдо бўлади. Android фойдаланувчилари учун эса янада осонроқ вариант мавжуд— Menthal, унинг ёрдамида сизни энг чалғитувчи иловаларни билиш мумкин.

  1. Оператордан қўшимча бонус ва мегабайтларга эга бўлинг

Ўзбекистон мобил операторлари кўпинча бонусли трафик ҳадя қилишади. Кам ҳолларда эса – чекловли дақиқа ва SMS. Бонуслар ҳақида компанияларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ва и Telegram-каналларда билиш мумкин.

Beeline абонентлари Beepul иловаси орқали онлайн-тўловлар учун янада кўп бонусларга эга бўладилар. Илова Click, PayMe, UzCard ва бошқа тўлов тизимлари каби ишлайди, унинг авзалликларидан бири эса фойдаланивчиларга иловадан фойдаланганда бонусли BEEP`лар тақдим этилади, уларни компания хизматларига алмаштириш мумкин. 1000 сўм эвазига 1 BEEP тақдим этилади ва уларни дақиқа, SMS ва трафикга алмаштириш мумкин.

  1. Саёҳатда роумингни бошқаринг

Агар сиз кўп саёҳат қилсангиз ва хизмат сафарларида бўлсангиз, сафар чоғида роуминг ҳаражатларини аввалдан режалаштиринг. Кўп ҳолда кераксиз янги SIM-карталар сотиб олишдан кўра, роумингдан фойдаланиш арзонроқдир. Роумингдаги нархлар билан диққат билан танишиб чиқинг, ва сизга улар мақул бўлса, чет элда ўзингизнинг рақамингиздан бемалол фойдаланинг. Агар сиз чегарага яқин жойга борсангиз, лекин бошқа давлат чегарасига чиқиш ниятингиз бўлмаса, роуминг нархларида қўнғироқларингиз ҳисобланмаслиги учун CAMEL-роуминг хизматини ушбу код орқали ўчириб қўйинг *110*091#.

  1. Ўз ҳисобингизни текширинг

Мобил оператордан қўнғироқлар детализациясини сўранг, дақиқаларни пулга алмаштиринг. Тарифлар шартлари билан батафсил танишинг. Трафик ҳаражати ҳақидаги ҳисоботни диққат билан кўриб чиқинг. Тизим ҳатолиги туфайли балансингиздан нотўғри маблағ ёки мегабайтлар ечилган бўлса, албатта call-марказига мурожаат қилинг. Beeline абонентлари бунинг учун 0611 рақамига қўнғироқ қилишлари, ёки [email protected] манзилига мактуб йўллашлари мумкин. Шунингдек, Facebook, Instagram, Одноклассники ва Twitter ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалар орқали мурожаат этишлари мумкин. Telegram орқали +998901850055 рақамига ёзиб юбориш ҳам мумкин. Қўнғироқ қилишни истамайсизми? У ҳолда биз ўзимиз Сизга қўнғироқ қиламиз, бунинг учун 0621 рақамига «менга қўнғироқ қилинг» деган сўров қолдиришингиз кифоя.

  1. Фойдаланилмайдиган барча иловаларингизни ўчириб ташланг

Телефонингизда сиз фақат ҳар куни фойдаланадиган иловаларни қолдиринг. Кўп ҳолларда фонли тизимда анча вақт аввал юклаб олинган иловалар янгиланади. Телефон хотирасини тозаланг ва трафикни тежанг.

  1. Кўпроқ маблағ сарф қилиб тежамкор бўлинг

«Мен арзон нарсаларни сотиб олиш учун жуда ҳам бой эмасман» деган машҳур жумла барчамизга таниш. Энг арзон нархлар энг қиммат тарифларда бўлишини билинг. Интернет учун кўп маблағ сарфламаслик учун – энг йирик пакетлардан бирини ҳарид қилинг. Мисол учун, Beeline‘нинг 60 000 Мегабайтлик энг йирик интернет пакети 252 600 сўм туради. Энг кичик 60 Мб пакет эса – 7 157 сум. Келинг ҳисоблаб кўрамиз. Энг арзон пакетда 1 Мб интернет нархи – 119,2 сўмга тенг, энг қиммат тўпламдаги 1 Мб нархи эса 4,21 сўмга тенг. Агарда сиз барибир кўп интернет сарфласангиз шуни ҳам эътиборга олинг.

  1. Ҳақиқий мулоқот ҳақида унутманг

Сизнинг яқинларингиз мессенжер орқали юборилган белгилардан кўра, сиз улар билан ўтказган шинам куз оқшомини кўпроқ ёқтирсалар керак, нима деб ўйлайсиз?

Яшанг!

P.S. Ҳаётнинг ёрқин тарафида! © Beeline

Мавзу:

#Beeline

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.