Қандли диабет беморларига мўлжалланган K’Track Glucose соати 2018 йилда сотувга чиқади

Қандли диабет беморларига мўлжалланган K’Track Glucose соати 2018 йилда сотувга чиқади

Куни кеча якунланган CES 2017 кўргазмасида PKvitality компанияси қанд касаллигига чалинган беморларга мўлжалланган K’Track Glucose соатини намойиш қилди. Соат бироз ноодатий, бироқ жуда ҳам муҳим вазифани бажаради – у қондаги глюкоза даражасини ва углевод алмашинувига салбий таъсир қиладиган бошқа биомаркерларни ўлчайди.

Узунлиги 0,5 мм бўлган игна ёрдамида трекер бир суткада 30 тагача ўлчовларни амалга ошириши мумкин. Ушбу гаджет қанд касалига йўлиққан беморларга саломатликни ушлаб туришга ёрдам бериши айтилмоқда.

K’Track Glucose 2018 йилда $200 нархида сотувга чиқиши маълум қилинган.

Манба: 4PDA

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.