Қарши олинг: илк телефон-спиннер! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1703
  •  07.10.2017 12:48

Қарши олинг: илк телефон-спиннер! (+видео)

Спиннерлар – бутун дунёда оммалашган ўйинчоқ-гаджетлар тез орада урфдан чиқади, дейишмоқда мутахассислар. Аммо хитойликлар уни янада оммалаштириш йўлини топишди – телефон-спиннер яратишди!

Хитойликларнинг мазкур мўъжаз гаджети – ғайриоддий корпусли оддий тугмачали телефон бўлиб, Chilli K188 деб номланади. Антиқалиги шундаки, худди спиннердаги каби, ўртасида ушлаб айлантириладиган тугмаси бор.

Chilli K188 телефонининг функциялари минимал даражада кам. Лекин, спиннер қилиб ўйнашдан ташқари, ундан қўнғироқ қилиш ва SMS-хабарлар ёзиш ҳам, ҳатто интернетга кириш ҳам мумкин.

Chilli K188 спиннерфонининг асосий хусусиятлари:

  • Чипсет: SC 6531E
  • Тезкор хотира: 32 МБ
  • Ички хотира: 32 МБ; 8 ГБгача ҳажмли microSD қўйиш мумкин
  • Экран: 1 дюйм, 128х96 нуқтали, TFT
  • Ўлчами: 96X40X12mm
  • SIM-карта жойи: битта, Micro-SIM
  • Алоқа: 2G:GSM 850/1800 и 900/1900
  • Аккумулятор: 280 мА/соат
  • Bluetooth: бор

Мана, қуйидаги видеотавсифга эътибор беринг-да:

Chilli K188 беш хил – тилларанг, пушти, мовий, қизил ва қора рангли корпусларда ишлаб чиқарилган. Унинг нархи 18 АҚШ долларини ташкил этади, бироқ мазкур девайс ҳозирча AliExpress онлайн дўконида сотувга қўйилмаган. Агарда спиннерфон сизга ёқиб қолган бўлса, бизни кузатиб боринг – бу борада янгилик бўлиб қолса, албатта хабар берамиз.