Қашқадарё вилоятининг икки шаҳрида Beeline‘нинг янги таянч станциялари ишга туширилди

Қашқадарё вилоятининг икки шаҳрида Beeline‘нинг янги таянч станциялари ишга туширилди

Beeline Қашқадарё вилоятида алоқа мавжудлиги доирасини кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилгани ҳақида хабар беради.

Тармоқ инфратузилмасининг янги объектлари Қарши ва Чирчиқ шаҳарларида алоқа сифатини яхшилаш ва 3G тармоғининг қамров зонасини кенгайтириш имконини берди. Ушбу шаҳарларда 300 мингга яқин киши яшайди. Ушбу кенгайтириш овозли хизматларнинг сифатини яхшилаш билан бирга, маълумотларни узатиш тезлигини ҳам оширади, деб хабар бермоқда Beeline.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг бошидан компания турли хил технологиялардан фойдаланган ҳолда (2G, 3G, 4G)1200 дан ортиқ таянч станцияларини қурган.