Қаттиқ дисклар арзонлашади

Қаттиқ дисклар арзонлашади

Магнит пластинали анъанавий қаттиқ дисклар ўтмишга айланади. Уларни флеш-хотиралар сиқиб чиқаради. Флеш-хотира қурилмалари ишончли, маълумотни тез ўқийди ва ёзади.

Ахборот технологиялари соҳаси экспертлари икки йил орасида бу амалга ошишини тахмин этишмоқда. SSD дисклар нархи оддий винчестерга тенглашади. DRAMeXchange экспертлари фикрича, SSD диск нархи уч йил давомида пастлайди. 2017 йилга бориб флеш-хотиранинг 1 гигабайти қаттиқ дискникидан 11 центга қиммат бўлади ва фойдаланувчи тез, ишончли, овози паст ва энергия тежайдиган воситани танлайди.

Экспертлар 2017 йилга бориб 1 терабайтли SSD диск нархи 170 доллар бўлишини айтишмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.