Қайси бири кўпроқ севимли: Huawei P20 Pro ёки Xiaomi Mi Mix 2s?

Қайси бири кўпроқ севимли: Huawei P20 Pro ёки Xiaomi Mi Mix 2s?

Замонавий қурилмалар ҳақида маълумот тарқатиши билан танилган GSMArena ўз фойдаланувчиларидан апрел ойида сотувга чиқарилиши кутилаётган Huawei P20 Pro ва Xiaomi Mi Mix 2s'дан қайси бирини кўпроқ ёқтириши ҳақида сўраб кўрди.

Ўтган ой ҳар икки қурилма эълон қилингандан сўнг GSMArena ўз сайтида фойдаланувчилар фикрини билиш мақсадида сўровнома ташкил қилди. Бир ҳафта давом этган сўровномада жами 11,893 нафар фойдаланувчи иштирок этди. Натижа эса биз кутгандан умуман ўзгача бўлди, деб ёзмоқда GSMArena.

Сўровнома ҳисобларига кўра фойдаланувчилар ҳар икки қурилмани ҳам бирдек ёқтирган, яъни сотувга чиқарилиши орзиқиб кутилаётган қурилмалар атиги 7 та овоз фарқ билан тенг натижани қўлга киритган.

Huawei P20 Pro 5,943 та фойдаланувчи томондан ёқтирилган бўлса, Xiaomi Mi Mix 2s 5,950 нафар фойдаланувчига манзур бўлган.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.