"Қайси яхши, Xiaomi Mi A1'ми ёки Xiaomi Mi5X?"

Xiaomi Mi A1 ҳамда Xiaomi Mi5X — бир қарашда бир томчи сувдек ўхшаш смартфонлар. Моделлар ўртасидаги бунақа ўхшашлик камдан кам бўлади. Xiaomi'нинг ҳамёнбоп смартфонлари орасида бу иккаласи айни кунда жаҳонда ҳам яхши сотилмоқда.

Mi5X ва унинг халқаро талқини ҳисобланган Mi A1 талқини кўпчиликда шундай савол туғдирмоқда: "қайси бирини олсам бўлади?". Бизнинг таҳририятга ҳам бу борада кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Гап шундаки, бу ерда техник жиҳатдан параметрлар бир хил бўлса ҳам,

Xiaomi Mi A1'даги дастурий таъминотни шахсан Google'нинг ўзи масъул ва бунинг учун Android One, яъни энг сўнгги операцион тизим яратилади. Mi5X учун эса ишлаб чиқарувчининг ўзи томонидан MIUI "прошивкаси" ишлаб чиқарилади.

Фикримизни янада аниқроқ ифода қиламиз: 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Xiaomi тақдим қилган Xiaomi Mi 5x ҳамда Xiaomi Mi A1 смартфонлари ўртасидаги ягона фарқ — Xiaomi Mi A1 Google амалга оширадиган Android One лойиҳасига киритилган. Яъни, бу мобил қурилмасининг операцион тизими бир неча тилларни, жумладан юртимиз смартфон фойдаланувчилари учун қулай бўлган рус тилини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi Mi 5x операцион тизими эса Xiaomi томонидан ишлаб чиқарилади ва расман инглиз ҳамда хитой тилларини қўллаб-қувватлайди.

Шу тахлит, Mi 5x асосан ички бозор учун мўлжалланган. Шунинг учун арзон ва уни Хитойдан харид қилиш мумкин.

Шу билан бирга, Mi 5x'га ҳам Xiaomi Mi A1 каби халқаро талқиндаги операцион тизимни ўрнатиш мумкин.

Камера имкониятлари:

Агар сиз инглиз тилида ҳам смартфондан бемалол фойдалана олсангиз, Xiaomi Mi 5x сизга мақбул келади. Бироқ, рус тилида смартфондан фойдаланиш қулай бўлса, Xiaomi Mi A1 харид қилинг.

Келажакда, эҳтимол Mi 5x учун ҳам расман халқаро талқиндаги тизим тақдим қилиниши кутилмоқда.

Умуман олганда, ҳар иккала смартфона яхши ва йирик экран ҳамда сифатли фотосурат олишни хуш кўрган фойдаланувчилар учун айни муддао. Қолган жиҳатлар билан қуйидаги жадвалда танишиб чиқишингиз мумкин.

Номи

 

Xiaomi Mi A1

 

Xiaomi Mi5X

Нарх-навоси

2 130 000

2 130 000

Рейтинг

5.0

5.0

Бренд

Xiaomi

Xiaomi

Девайс тури

Смартфон

Смартфон

 

Тақдим этилган вақти

5 сентябрь, 2017 йил

26 июль, 2017 йил

 

Бармоқ изи сканери

бор, орқа панелда жойлашган

бор, орқа панелда жойлашган

Алоқа тармоғи

GSM 850/900/1800/1900, 4G LTE

GSM 850/900/1800/1900, 4G LTE

 

SIM-карта

Nano SIM + Nano SIM

Nano SIM + Nano SIM

 

Дисплей диагонали

 

5.5 дюйм

5.5 дюйм

 

Пикселлар сиғими

Full HD, 1920×1080 пикселли, 403 ppi

Full HD, 1920×1080 пикселли, 403 ppi

 

Экран матрицасининг тури

IPS, LTPS

IPS, LTPS

 

Экраннинг ҳимоя шишаси

Пишиқ шиша

Пишиқ шиша

Процессор платформаси

 

Qualcomm Snapdragon 625

Qualcomm Snapdragon 625

 

Процессорнинг ядроси

8 ядроли, Cortex A53

8 ядроли, Cortex A53

Чипнинг частота тезлиги

2.0 ГГц, 64 бит

2.0 ГГц, 64 бит

 

Видео-карта

Adreno 506 GPU

Adreno 506 GPU

 

Операцион тизим

Android One (тоза Android),

Android 7.1.2

 

Android 7.0 Nougat’нинг ўзлаштирилган MIUI 9 талқини

 

Тезкор хотира

 

4 Гб

4 Гб

 

Доимий хотира

64 Гб

64 Гб

 

Хотирани катталаштириш учун бўлмача (microSD)

Бор

 

Бор  

Камера:

Бош камера

 

12 Мп + 12 Мп

12 Мп + 12 Мп

 

Видео тасвир сиғими

4K 30 fps, 1080/720p 30 fps, 720p 120 fps

4K 30 fps, 1080/720p 30 fps, 720p 120 fps

 

Бош камера имкониятлари

Бош сенсор: пиксел ўлчами – 1.25 мкм; апертура – f/2.2; Оптик зум; PDAF.

 

Иккинчи сенсор апертураси f/2.6, пиксел сиғими 1.0 мкм.

Бош сенсор: пиксел ўлчами – 1.25 мкм; апертура – f/2.2; Оптик зум; PDAF.

 

Иккинчи сенсор апертураси f/2.6, пиксел сиғими 1.0 мкм.

Олд камера

5 Мп, 1080p

5 Мп, 1080p

 

Интерфейс:

Bluetooth

4.2 BLE

 

4.2 BLE

Wi-Fi

802.11 a/b/g/n, 2.4 ГГц ва 5 ГГц

802.11 a/b/g/n, 2.4 ГГц ва 5 ГГц

 

Навигация

GPS, A-GPS, ГЛОНАСС

GPS, A-GPS, ГЛОНАСС

 

NFC

Йўқ

Йўқ

 

FM-модул

Йўқ

Йўқ

Аудио

3.5 мм

3.5 мм

 

Олд панелда  LED индикатор чироғи

Бор

Йўқ

Қувватлаш порти

USB Type-C

USB Type-C

 

Аккумулятор

 

3080 мА соат

3080 мА соат

 

Қувват олиш тезкорлиги

5V/2A

5V/2A

 

Батарея тури

Li-Pol

Li-Pol

 

Корпус материали

 

металл, алюминий

металл, алюминий

 

Корпус ҳимояси

Йўқ

 

Йўқ

Ўлчамлари

155.4×75.8×7.3 мм

155.4×75.8×7.3 мм

 

Вазни

168 грамм

165 грамм

 

Ранги

қора, тилла, оч-пушти

қора, тилла, оч-пушти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.