Қирол қайтаётир: тақдим этилмаган Nokia 9’нинг янги видеолари!

  •   DiMaX
  •  1579
  •  27.06.2017 10:51

Қирол қайтаётир: тақдим этилмаган Nokia 9’нинг янги видеолари!

TechDroider нашри ҳали намойиш этилмаган Nokia 9 смартфонининг янги видеолавҳасини ўзининг YouTube каналида эълон қилди. Бу – шу пайтгача «сизиб чиққан» маълумотлар ва миш-мишлар асосида тайёрланган концепт видеосидир.

Бундан ташқари, Droidhere портали мазкур қурилманинг техник хусусиятларини ҳамда унинг турли ҳудудлар учун белгиланган тахминий нархини ҳам маълум қилган.

TechDroider тайёрлаган лавҳа айрим янги смартфонларнинг расмий релизидан қолишмайди. Унга кўра, янги флагман аллақачон тақдим этилган Nokia 3, 5 ва 6 смартфонлари услубида бўлади. Унинг корпуси металлдан ишланган, камераси эса замонавий тренддан қолишмайдиган – қўшалоқ объективли.

Nokia 9 акс эттирилган яна бир видеолавҳани ўз каналида эълон қилган You Tech канали унинг расмий трейлер эканини даъво қилмоқда. Бироқ ҳозирча ишлаб чиқарувчининг ўзи булардан бирортасининг рост ёки ёлғон экани борасида фикр билдирмаган.

Гап-сўзларга қараганда, Nokia ўзининг бўлажак флагманини диагонали 5,3 дюймли OLED-экран билан жиҳозлайди, дисплей сифати 2560×1440 пикселли бўлади. «Қиролнинг юраги» бўлиб 8 ядроли Snapdragon 835 чипи хизмат қилади, унга Adreno 540 график тезлатгичи ўрнатилади. Хотирасига келсак, версиясига боғлиқ ҳолда гаджетнинг тезкор хотираси 6 ёки 8 гигабайтга, ички хотираси бўлса 64 ёхуд 128 гигабайтга тенг бўлади. Nokia 9 батареяси 3800 мА/соат сиғимга эга бўлиб, QuickCharge 4.0 тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Бир замонлар мобил телефонлар бозорида «қирол» бўлган Nokia’нинг янги флагмани АҚШда 699 долларга сотилади. Европада эса унга 749 евро миқдорида нарх қўйилади. Бироқ девайснинг қачон тақдим этилиши ҳозирча аниқ эмас.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.