Қорақалпоғистон Республикаси ва еттита вилоятда Ucell 3G/4G тармоғи кенгайтирилди

  •   DiMaX
  •  1619
  •  28.11.2017 12:11

Қорақалпоғистон Республикаси ва еттита вилоятда Ucell 3G/4G тармоғи кенгайтирилди

Ucell уяли алоқа оператори Ўзбекистон бўйича 3G/4G тармоғининг қамров ҳудудини кенгайтиришда давом этмоқда. Бу борада амалга оширилган навбатдаги ишлар ҳақида унинг сайтида хабар берилган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 ноябридан 26 ноябригача бўлган даврнинг ўзида жами 96 та 3G стандартидаги база станцияси ҳамда 4G стандартидаги битта база станцияси фойдаланишга топширилган.

ЎҚИНГ: Ucell абонентлари учун OLX.uz’нинг «Эълонлар тахтаси» ишга тушди

Жумладан, Бухоро вилояти бўйича Когон туманининг Б. Нақшбанд ва Беклар, Ромитан туманининг Челонгу ва Ромитан, Бухоро туманининг Шеригон ва Юринболо, Олот туманининг Чорбоғ ва Жумабозор, Қоракўл туманининг Жигачи, Қуйи Янгибозор, Қозон ва Денов, Шофиркон туманининг Денов, Жондор туманининг Самончук ва Далмун, Пешку туманининг Қорақалпоқ қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларида, шунингдек, Бухоро шаҳрининг ўзида, Когон туманининг Қоровулбозор шоҳкўчасида 3G стандартидаги база станциялари ишга туширилган.

Хоразм вилояти бўйича эса Урганч туманининг Каттабоғ ва Қумрабод маҳалла фуқаролар йиғинлари, Хонқа туманининг Қирқёп қишлоқ фуқаролар йиғини ва Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, Гурлан туманининг Дўсимбой ва Эшимжирон, Янгибозор туманининг Халқобод ва Боғолон, Боғот туманининг Хитой, Оғизравот ва Қораянтоқ, Питнак шаҳрининг Питнак қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларида, шунингдек, Шовот шаҳрининг Маданият маҳалласида ва Урганч шаҳрининг И. Досов кўчасида Ucell уяли алоқа операторининг 3G стандартидаги база станциялари истеъмолга киритилган.

ЎҚИНГ: Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

3G стандартидаги база станциялари Қорақалпоғистон Республикаси бўйича: Нукус шаҳрининг М. Жуманазаров ва Фуманов кўчаларида, Амударё туманининг Жумуртов шаҳарчаси ва Манғит шаҳрида, Қўнғирот туманининг Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинида, Қўнғирот ва Ўрнак қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳамда Утегенов кўчасида, Нукус шаҳрининг Хўжайли шоҳкўчасида ва РРС-39да, Кегейли туманининг Казанкетген қишлоғида ҳам ишга туширилган.

Ucell уяли алоқа оператори Қашқадарё вилояти бўйлаб ҳам тармоқ қамров ҳудудини кенгайтираётир. Жумладан, кўрсатилган даврда Деҳқонобод туманининг Одамтош ҳудудида, Косон шаҳрининг Дўстлик маҳалласида, Миришкор туманининг Памук шаҳрида, Қарши шаҳрининг Жанубий саноат ҳудудида, Жайҳун, Маслозаводская ва Хонобод кўчаларида, Китоб туманининг Хайробот, Қарши туманининг Хонобод, Ғузор туманининг Тошгузар, Касби туманининг Юксалиш, Чироқчи туманининг Кўкдала ва Маданият қишлоқ фуқаролар йиғинлари, шунингдек, Қарши шаҳрининг Қовчин қишлоқ фуқаролар йиғини ва М. Жўрабоев кўчасида ҳам 3G стандартидаги база станциялари фойдаланишга топширилган.

ЎҚИНГ: Ucell янги рақамли SIM-карталарни абонентнинг уйигача элтиб бермоқда

Навоий вилояти бўйича бўлса Учқудуқ туманининг “Учқудуқ” РТСда, Учқудуқ шаҳрининг Мустақиллик кўчасида, Зарафшон шаҳрининг “Мираж” боғдорчилар жамияти, 6-саноат ҳудудида ва “Универсам” савдо марказида, Кармана туманининг Шибзон МФЙда, Й. Охунбобоев кўчасида, Янги Ариқ ва Уйрот қишлоқ фуқаролар йиғинларида, Томди қишлоғининг Тулабий кўчасида, Навбаҳор туманининг Бешрабод қўрғони, Сарой маҳалласи ва Кескантерак қишлоқ фуқаролар йиғинида, Конимех туманининг Собирова, Нурота туманининг С. Сиддиқова, Хатирчи туманининг эса Х. Алимов, А. Пулатов, Ш. Рашидов, А. Темур ва А. Икрамов кўчаларида база станциялари ишга туширилган.

ЎҚИНГ: Ucell «Қулай» хизматлар тўпламларининг қамров ҳудудини кенгайтирди ва муддатини узайтирди

Мамлакатимизнинг жануби – Сурхондарё вилояти бўйича: Шеробод туманининг Сарақамиш, Термиз туманининг Жайронхона, Ангор туманининг Янгиобод қишлоқ фуқаролар йиғинларида, Термиз шаҳрининг Некрасов кўчасида ҳамда Сариосиё туманининг Дебодом маҳалласида ҳам 3G стандартидаги база станциялари истеъмолга киритилган.

Тошкент вилояти бўйлаб Юқоричирчиқ туманининг Утешбеков кўчаси ва Дўстлик ширкат хўжалигида, Чирчиқ шаҳрининг Рамазон, Бектемир туманининг Оҳангарон кўчаларида, Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент ва Искандар қишлоқ фуқаролар йиғинларида ҳамда Ибн Сино кўчасида, шунингдек, Қибрай туманининг Янгиобод қишлоқ фуқаролар йиғинида ҳам 3G-станциялар фойдаланишга топширилган.

ЎҚИНГ: Ucell ҳисоб-китобларда курсни абонентлар фойдасига яхлитлади!

Хабарга кўра, Ucell уяли алоқа оператори шу муддатда Жиззах вилояти Жиззах шаҳрининг Н. Қўшоқов кўчасида 4G стандартидаги база стансиясини ишга туширган.

База станцияларининг кўпайиши ва хизмат кўрсатиш ҳудудининг кенгайиши Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг янада кўпроқ қисмини сифатли уяли алоқа билан таъминлашга имкон яратади, дейилади оператор сайтида.

ЎҚИНГ: Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.