Қўш камера, ўрта нархли Moto X4 тақдим қилинди

Қўш камера, ўрта нархли Moto X4 тақдим қилинди

6 сентябрга қадар Берлинда ўтадиган IFA 2017 ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси тақдимотлар билан янада қизимоқда. Lenovo компанияси анжуман доирасида Moto X4 янги смартфонини тақдим қилди. Бу ўрта нархли ва бош камераси қўш сенсорли модул ҳисобланади.

Moto X4 смартфони 5,2 дюймли, Full HD (1920 х 1080 пикселли) сиғимли, Corning Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган IPS-дисплейга эга. Девайсда бармоқ излари сканери ўрнатилган. Бош камера 12+8 мегапикселли сенсорлар бирикмасидан иборат. Олд камера ҳам диққатга сазовор -- 16 мегапикселли.

Смартфон платформаси самарадорлиги учун 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 630 процессори ва Adreno 508 видео-картаси масъул.  Moto X4'нинг "Европа талқини"да 3 ГБ оператив ва 32 ГБ доимий хотира бўлса, Осиёга мўлжалланган талқин 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга бўлади.

Moto X4 алоқанинг 4G LTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 5.0, GPS ва ГЛОНАСС тармоқларида ишлайди. Унинг ўлчамлари: 148,35 x 73,4 x 7,99 мм, вазни — 163 грамм. Гаджет Android 7.1 Nougat операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.

Moto X4 аккумуляторининг ток сиғими 3000 мА соат. Шунингдек, батарея Turbo Charging тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланган. Қолаверса, янаям эътиборга лойиқ жиҳати --  Moto X4 IP68 гувоҳносига эга, яъни корпуси чанг ва  сувдан ҳимояланган. Ундаги янги авлод Bluetooth модули билан бир вақтнинг ўзида 4 та қурилма билан уланеиш мумкин.

Moto X4 мобил телефони сентябрдан 400 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.