Қўшалоқ камера нимаси!? Учта модулга эга 40 МП камерали смартфонни қарши оламиз!

Қўшалоқ камера нимаси!? Учта модулга эга 40 МП камерали смартфонни қарши оламиз!

Huawei ҳозирда қўшалоқ объективга ва Leica оптикасига эга смартфонларни ишлаб чиқармоқда. Кейинги йил эса бу компания камерафонлар борасида янги босқичга кўтарилишни режалаштирган. Бу ҳақда GSMarena нашри хабар бермоқда.

Ўтказилган бу йилги тадқиқотларда Хитойнинг Huawei P10 смартфони  «Йилнинг энг яхши мобил камераси» деган номга сазовор бўлган. Хабарга кўра, 2018 йили тақдим этиладиган Huawei P11 моделининг асосий камераси учта объективга эга, унинг селфи-камераси эса 24 мегапикселли бўлади!

ЎҚИНГ: Европада энг яхши смартфон ва камерафон мукофотланди

Huawei P11 камерафони ҳақидаги мазкур маълумотни дунёнинг бош инсайдери Эван Бласс ўзининг Twitter-аккаунти орқали тақдим этган.

Хитойлик ишлаб чиқарувчининг P туркумига мансуб навбатдаги смартфони уч модулли Leica камераси билан жиҳозланади ва у нақ 40 мегапикселли суратлар олишга қодир бўлади. Унинг яна бир устунлиги – беш карралик гибрид зумга эгалигидир. Huawei ҳар қандай шароитда ҳам бу камерада олинган суратлар аъло сифатда чиқишини ваъда қилаётир. Тунда бу смартфон ёруғликни 100 фоизга кўп «кўра олади», дейишмоқда хитойликлар. Афтидан, бу ерда олдинги авлод смартфонига қиёсан айтилган бўлса керак.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда талаб юқори 5 та Huawei смартфони: жиҳат ва нарх-наво

Шунингдек, Huawei P11 модели селфи ишқибозлари учун ҳам ажойиб топилма бўлади. Ахир, унинг 24 мегапикселли олд камераси ҳам ёруғликнинг камлигидан «қўрқмайди» ва суратда ҳатто майда деталларгача аниқ чиқариб бера олади.

Мазкур даъволарга исбот сифатида Эван Бласс компаниянинг промоматериалларини тақдим этган. Хабарга кўра, P11 смартфонини Huawei келаси йилнинг биринчи чорагида тақдим этишни режалаштирган. Унинг нархи ва корпус ранглари, шунингдек бошқа хусусиятлари ҳақида ҳам ҳозирча маълумотлар берилмаган.

ЎҚИНГ: Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.