Қойилмақом Galaxy S9’ни илк расмий ва «жонли» суратларда кўрсатишди

Қойилмақом Galaxy S9’ни илк расмий ва «жонли» суратларда кўрсатишди

Кейинги пайтларда Samsung’нинг бўлажак флагмани – Galaxy S9 ҳақида гап-сўзлар кўпайиб қолганидан хабарингиз бор. Бугун эса унинг расмий фоторасмларини намойиш этишди, деб ёзади AKKet нашри.

ЎҚИНГ: Galaxy S9'нинг iPhone X ва бошқа флагманларни доғда қолдирадиган жиҳати маълум бўлди

Хабарга кўра, тасвирларни @VenyaGeskin1 никли инсайдер эълон қилган. Расмлардан кўриш мумкинки, Galaxy S9’нинг экрани унинг олд панелини буткул эгаллаган. Тўғри, унинг тепасида озроқ жой қолган – AMOLED-экранга жойлаштиришнинг умуман имкони бўлмаган кўплаб датчик ва сенсорлар шу ердан ўрин олган. Смартфоннинг дисплейи ҳам, унинг яхлит дизайни сингари, қойилмақомдир.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’га бошқа смартфонларда умуман бўлмаган бир датчик ҳам қўшилади

Samsung Galaxy S9 орқа қопқоғида сенсорлари тикка жойлашган қўшалоқ асосий камерани кўрамиз. Унинг остида ёнма-ён жойлашган иккита чақноқ, ундан ҳам пастда эса дактилоскопик сканер мавжуд. Ниҳоят, жанубий кореялик техногигант унинг учун энг мақбул жойни топибди – аввалги моделда бармоқ изи датчиги ҳам камера сенсори ёнида жойлашгани учун, фойдаланувчилар камеранинг устига босавериб, унинг тез кирланиб қолишидан нолишар эди.

Янада пастроқда эса ишлаб чиқарувчининг логотипи жойлашган.

Смартфоннинг ён қирраларида учта тугмача мавжуд – овозни баландлатиш-пасайтириш, экранни ўчириш/ёқиш ҳамда Bixby овозли ёрдамчисини чақириш тугмачалари.

Суратларга қараганда, Galaxy S9 корпуси, аввалги моделлардаги каби, шишадан ишланган. Демак, у қўлдан сирпаниб тушиб кетиши, зарбаларда дарз кетиши, тез кирланиши эҳтимоли юқори. Бир сўз билан айтганда, смартфонга ғилоф кийдириш билан унинг корпусини асрамаса бўлмайди.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’да энг кўп кутилган функция умуман бўлмаслиги мумкин

Шунингдек, инсайдер хабарига кўра, Samsung компаниясининг янги флагманини 2018 йилнинг 9–12 январь кунлари бўлиб ўтадиган CES 2018 кўргазмасида намойиш этилишини ҳам тасдиқлаган. Бироқ уни савдога яна икки ой ўтганидан кейингина чиқаришади.

ЎҚИНГ: Galaxy S9, Xiaomi Mi7 ва LG G7 флагманларини нима боғлаб туради?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.