Қримлик олимлар энди девор ортини кўра олади

Қримлик олимлар энди девор ортини кўра олади

Севастополда ўтказилаётган 11-инновацион технологиялар кўргазмасида Қримлик олимлар деворнинг орқа томонини кўриш имконини берувчи ихтирони намойишга қўйди. Мазкур сканерловчи қурилма реал вақт шароитида 50 метр масофадаги обеъктни аниқлайди ва унинг ҳаракатларини кўрсатиб беради. Ихтиро муаллифларининг фикрича, ушбу технология 50 метр узоқликдаги барча жисмларнинг ҳаракатларини, ҳатто бирор табиий тўсиқ ёки девор ортида бўлса-да, сканер қилиш имконини беради.

Ҳозирда ускунанинг намунаси сигналларни қабул қилиш ва сканерловчи воситаларга эга холос. Кейинчалик мутахассислар уни мобиль қурилмаларга, шунингдек планшет ва виртуал шлемларга ҳам ўрнатишмоқчи. Қолаверса, ускуна учувчисиз ҳаракатланадиган аппаратларни аниқлаши ёки қўриқлов қурилмалари, авария датчиклари ўрнида ҳам қўлланилади.

Симферопиллик муҳандисларнинг лойиҳасига Истиқболли тадқиқотлар Фонди ҳам қизиқиш билдирган ва лойиҳа 2016 йилда молиялаштирилиши, 2017 йилдан эса ушбу “девор ортини кўрсатадиган қурилма” ишлаб чиқарилиши мумкин.

Яна бир гап: мазкур технологияга ўхшаш лойиҳа жорий йилнинг августида Лондондонлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган ва Engineering Impact Award мукофотига лойиқ кўрилган эди. Ускуна доплер ўзгаришларини ва 25 см қалинликдаги бетоннинг ортидаги объектлар ҳаракатларини кўрсатиб берганди. Бу ишланмага ҳатто АҚШ махсус хизматлари қизиқиш билдирган.
terabayt.uz