Qualcomm смартфонлар учун дунёдаги илк 5G-модемни тақдим этди (+видео)

Qualcomm смартфонлар учун дунёдаги илк 5G-модемни тақдим этди (+видео)

Илғор процессорлари билан машҳур Qualcomm компанияси дунёдаги илк мобил 5G-модем – Snapdragon X50 моделини тақдим этди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу – 5G тармоқларида ишлайдиган келажак смартфонлари учун тайёрланган илк модемдир.

Аллақачон айрим мамлакатларда 5G технологияси ишламоқда, аммо ҳозирча уни  фақат йирик ва ўрта компаниялар тезкор алоқа учун модем тарзида, шунингдек, банкомат ва бошқа оммавий фойдаланиш электрон қурилмаларида қўлланмоқда. Qualcomm’нинг ушбу ишланмаси чиққунига қадар, чиндан ҳам дунёда смартфонлар учун бирорта ҳам 5G-модем йўқ эди.

Qualcomm Snapdragon X50 5G-модеми сониясига 1 гигабит тезликни таъминлайди ҳамда 28 ГГц частотали mmWave тизимида уланади. Уни 5G алоқа стандартини қўллаб-қувватловчи келажак смартфонларида қўллаш режалаштирилган. Масалан, Qualcomm’нинг ўзи қуйидагича 5G-смартфон дизайнини таклиф этган:

Янги авлод алоқа тармоғида ишловчи смартфонлар ҳам, Snapdragon X50 5G-модеми ҳам 2019 йилнинг биринчи-иккинчи чорагида чиқиши кутилаётир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.