Qualcomm Snapdragon 820: келажак процессори

Qualcomm Snapdragon 820: келажак процессори

Кўп миш-мишлардан сўнг, Qualcomm ўзининг топ процессори Snapdragon 820 ни расман тақдим этди. Чипда энг сўнгги технологиялар йиғилган (бошқача бўлиши мумкинми?!): 14 нанометрли техножараёнлар асосида қурилган Kryo ядроси, LTE X12, супер-графика ва бошқалар. Қандай ишлайди, қизиб кетмайдими, деган саволларга қуйида жавоб топамиз.

Сон ёки сифат?
Qualcomm ўзининг Snapdragon 810 процессори билан барча омадсиз тажрибаларга барҳам берди. Мазкур чип 20-нанометрли техножараёнлар асосида йиғилган бўлса-да, иссиқлик ажралиши оптимал кўрсатгичга етмаганди.

Янги Snapdragon 820 эса тўрт ядроли, бироқ 14-нанометрли техножараёнлар (Samsung компаниясининг Galaxy S6, Note 5 смартфонларида мавжуд), энг сўнгги замонавий технологиялар асосида қурилган.

Apple`да атиги икки ядроли, бироқ самарадорликка ҳеч қандай эътироз йўқ. Кўрамиз, Qualcomm қандай экан.

Иссиқлик ажратиш Qualcomm учун бош муаммо эмасди ва шу сабабли, янги 820 билан қизиб кетишдан чекинилди.

Яна бир гап: янги график процессор Adreno 530 40% фоиз самарадорликка эга, ҳам тежамкор. Шундай экан ўйинлар, тасвирга тушириш ва видео томоша қилишда муаммолар йўқ.

Чип қурилишида алоҳида DSP (сигналь процессор) Hexagon 680 ва Snapdragon Sensor Core қатнашган ва у кам унумдорлик шароитида доимий фаоллик (қўнғироқлар, эслатмалар, GPS ва ҳаказо)ни таъминлайди.

Qualcomm доим қизиқарли технологиялари билан эътиборга тушади. Бу сафар ҳам анъанадан чекинмади.

Бу йилги Snapdragon 820 процессори тақдимотидаги айрим диққатга сазовор жиҳатлар эътибор қаратамиз.

1. Quick Charge 3.0. тезкор қувватлаш

Аккумулятор қуввати 2750 мАс бўлса, 35 дақиқада 0 дан 80% фоизга етказа олади! Сизнинг iPhone 6 Plus смартфонингиза бу кўрсатгич қандай?

2. LTE X12 ва Wi-Fi Calling

LTE cat.12 – дунёдги энг тезкор юклаб олиш қурилмаси, яъни юклаб олиш тезлиги сониясига 600 Мбит (ҳозирги LTE Cat.9 да 300 Мбит/с). Бу фильмларни сезиларли тезликда кўчириш имконини беради.

3. График тизим ўйин вақтида ёруғлик таъминотига масъул. Аввалги процессорда бундай куч етарли эмасди. Қоронғу шароитда ўйин ўйналса, нафақат ундаги асосий тасвирлар, балки соядагиларини ҳам кўриш мумкин.

Мана сизга процессор! Хоҳланг, ишлатинг, марҳамат!
Мазкур процессорларни смартфонларда қўллаш компанияларнинг хоҳиши ва молиявий имкониятларига боғлиқ. Масалан, Samsung бундай технологияни ривожлантиришга ўзи сармоя тикмоқда ва балки Galaxy S7 тунда сифатли тасвир оладиган, 35 дақиқада энергия билан тўйинадиган, LTE Cat 12 да ишлайдиган ва антеннаси ҳар қандай шароитда яхши сигнал тута оладиган бўлар?!

Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бироқ қўшимча технологияларни жорий қилиш катта маблағларни талаб этади. Чунки флагмен фақат тилла ранги билан “қимматбаҳо” бўлиб қолмайди. Шунинг учун Qualcomm процессорининг ҳозирги имкониятларига ҳам қарсак чалса, арзийди. Симсиз, ва боз устига тез қувватланиш имкони фойдаланувчилар учун муҳим янгилик. Шу жиҳатдан Quick Charge 3.0 келажак смартфонлари учун.

“Кетмон учармикан” ?!
Snapdragon 820 нинг янги график чипи ҳам жуда яхши. Процессорнинг тезкор қувватлаш тизими янада тезлашган. Агар унга энергия тежамкорлик тизими бириктирилса, компаниялар чиппа ёпишиш аниқ. Чунки бу узоқ ва бехавотир ишлаш имконини беради. Мана, Samsung бу борада маълум тажрибага эга. 14-нанометрли техножараёнлар амалиёти Galaxy S6 ва Note 5 да қўлланилган. Унумли ва узоқ ишлайди. Бироқ тиниб-тинчимас корейс бренди Galaxy S7 смартфонида 820 ни қўллашни режалаштирмоқда. Ана сизга натижа!

Хулоса

Qualcomm Snapdragon 820

0балл

Чипда энг сўнгги технологиялар йиғилган: 14 нанометрли техножараёнлар асосида қурилган Kryo ядроси, LTE X12 ва суперграфикага эга.

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Муслим Мирзажонов

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Журналист ва блогер. Интернет жамиятда томир ёзгандан бери ахборот технологияларига муҳаббат қўйган. Бўш вақтларида Terabayt.uz'да қалам тебратиб туради.