Qualcomm Хитойда iPhone ишлаб чиқаришга чек қўймоқчи

Qualcomm Хитойда iPhone ишлаб чиқаришга чек қўймоқчи

Американинг Qualcomm компанияси "ҳамюрти" бўлмиш Apple устидан судга даъво арзиаси бериб, смартфон ишлаб чиқарувчисининг Хитойда iPhone ишлаб чиқаришини тўхтатишни сўрамоқда. Бу тўғрида Bloomberg нашри хабар бермоқда. Процессор ишлаб чиқарувчи Snapdragon'нинг сўзларига кўра, Apple унинг патент келишувларини бузган.

Нима бўлган эди ?

2017 йилнинг бошида Apple корпорацияси Qualcomm'ни смартфонлар учун чип ишлаб чиқариш бозорида "якка ҳукмронлик" ўрнатишда, рақибларини турли йўллар билан сиқиб чиқаришда айблаган эди. Унга кўра чип ишлаб чиқарувчиси 1 млрд доллар жарима тўлаши керак эди. Жанубий Корея, АҚШ ва Тайван ҳукумат Qualcomm'ни айбдор деб топди ва 773 миллион доллар жаримага тортди. Тайван тарихида ҳали бирор компания бу қадар йирик жарима тўламаган эди.

Qualcomm компанияси CDMA, WCDMA ва LTE технологиясида фойдаланиладиган кўплаб микросхемаларнинг патентларига эгалик қилади. Шунингдек, у мазкур мобил технологиялар учун чипларни етказиб берувчи бош ишлаб чиқарувчи ҳам ҳисобланади.

Катта миқдорда пулга тушган Qualcomm бир ҳафтадан сўнг Apple'га қарши даъво аризаси бериб, Apple'ни компания патентларидан фойдаланиши, бироқ улар учун пул тўламаётганликда айблади. "Олма" вакиллари эса Qualcomm билан бу патентларга пул тўлаш юзасидан ҳеч қачон келишувлар бўлмаганлигини айтишган.

Экспертларнинг фикрича, ҳозирча Qualcomm жаҳоннинг энг йирик технология ишлаб чиқарувчисига Хитойда зарба беришга қодир эмас. Ўз навбатида, Хитой ҳукумати ҳам Apple'нинг мамлакатдан чиқиб кетишига хайрихоҳ эмас.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.