«Қўш кўзли» UMIDIGI Z1 йилнинг энг юпқа флагмани бўлиши мумкин

  •   DiMaX
  •  1570
  •  12.06.2017 10:22

«Қўш кўзли» UMIDIGI Z1 йилнинг энг юпқа флагмани бўлиши мумкин

UMIDIGI компанияси яқинда тақдим этилиши кутилаётган флагмани – Z1 моделининг айрим хусусиятларини ошкор этди. Хабарга кўра, UMIDIGI Z1 жорий йилдаги флагманлар орасида энг юпқаси бўлиши мумкин – унинг корпуси қалинлиги атиги 6,95 миллиметрга тенг.

Қизиқарли дизайнидан ташқари ҳам янги смартфоннинг эътиборга лойиқ жиҳатлари кўп.  Хусусан, унинг UMIDIGI Z1 PRO версияси тезкор хотираси 8 гигабайт, доимий (ички) хотираси эса 128 гигабайтни ташкил этиши кўпчиликни қизиқтириб қўйган (оддий версиясида бу кўрсаткичлар тегишлича 6 ва 64 гигабайтга тенг). Смартфон батареяси катта сиғимли бўлишига шама қилинса-да, аниқ маълумот берилмаяпти, экрани эса Super AMOLED-дисплейга эга. Z1’нинг операцион тизими Android Nougat версияси бўлади.

Бироқ мазкур гаджетнинг асосий ўзига хослиги булар эмас. Унинг камераси қўшалоқ модулга эга бўлади, бу эса мобил фотографияда энг илғор замонавий трендлардан биридир. UMIDIGI Z1 камераси катта ёруғлик қувватига эга бўлиб, фойдаланувчига фотографиянинг бир қатор профессионал имкониятларини тақдим этади. Пресс-релизда ваъда қилинишига кўра, бу смартфон билан киши ўз сураткашлик иқтидорини максимал даражада намоён этиши мумкин бўлади.

Камеранинг техник хусусиятларини, шунингдек, Z1’нинг бошқа жиҳатларини UMIDIGI компанияси 19 июнда ошкор этишни режалаштирган.

Дарвоқе, UMIDIGI компанияси сайтида танлов эълон қилинган, унинг ғолиби янги смартфонни атиги 9,99 АҚШ доллари эвазига харид қилиши мумкин бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!