Қуввати узоққа етадиган смартфонлар (19 май), уларнинг юртимиздаги нархлари

Қуввати узоққа етадиган смартфонлар (19 май), уларнинг юртимиздаги нархлари

Таниқли бир қатор инсайдер ҳамда эксперталр гуруҳи айни пайтда яхши сотилаётган мобил алоқа воситаларида ўрнатилган "қувват тош", яъни батареяларнинг қанчалик чидамли эканини ўрганиш мақсадида, тадқиқот ўтказдилар.

iPhone 8 Plus модели мазкур жиҳатда жаҳонда тенгсиз деб топилди. iPhone 8 Plus – 5,5 дюймли, Full HD (1920 × 1080, ҳар дюймда 401 та белги) қуюқ кристалли дисплейга эга бўлган.

Смартфон 2 талқинда сотувга чиқарилган -- 64 Гб ва 256 Гб доимий хотира билан. Унинг тезкор хотира сиғими 3 Гб. Смартфон кумуш, тилла ранг ва "самовий кул ранг"ли корпусларда ишлаб чиқарилади.

АҚШда iPhone 8 Plus моделининг энг арзони $799 доллардан сотувга чиқарилган. Юртимизда уни (64 GB, grey, silver, gold) 6 889 000 сўмдан харид қилиш мумкин.

iPhone 8 Plus "iPhone Plus" туркуми тарихида энг кичи — 2675 мА соат ток сиғимига эга бўлган. У тўлиқ қувват билан 10 соат ва 35 дақиқа фаолият кўрсатган.

LG V30 смартфони қувватдорликда иккинчи ўринни эгаллаган. У 6 дюймли, OLED матрицали ва QuadHD (2880 x 1440 пикселли) дисплей билан таъминланган. Бу гал ҳам кореялик томонлар нисбати 18: 9 бўлган FullVision экранни жорий қилган. LG V30 дисплейида ҳам Always On (AOD), яъни огоҳлантиришлар учун мунтазам фаол қисм татбиқ қилинган.

Ўқинг: Илғор LG V30 тақдим қилинди: Note 8'дан 500 доллар арзон

LG V30 аккумулятори 3300 мА соат ток сиғимини жам қилади. Батареяни симсиз қувватлаш мумкин. Смартфонда Bluetooth 5 стандарти жорий қилинган. У тўлиқ қувват билан 9 соат ва 34 дақиқа ишлаб беради.

LG V30 юртимизда ўртача 700 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Учинчи ўринда эса Mi Mix 2 флагмани турибди. Бу флагман смартфон 5,99 дюймли, 2160×1440 пикселли ва томонлар нисбати 18:9 ўлчамли дисплейга эга бўлган. Гаджетдаги 3 400 мА* соат сиғимли аккумуляторни тезкор қувватлаш мумкин. Мазкур смартфонни юртимизда 400 АҚШ долларидан бошлаб харид қилиш мумкин.

Навбатдаги ўринларда Google Pixel 2 XL (8,57 соат), Sony Xperia XZ2 (8,54 соат), One Plus 6T (8,51 соат), Apple iPhone X (8,41 соат), Galaxy S9 Plus (8,5 соат), Xiaomi Mi Mix2S (7,57 соат), Galaxy Note 8 (7,50 соат) каби флагманларни кўриш мумкин.

Ўқинг: Йилнинг беқиёс, ҳамёнга мос смартфони — Redmi Note 5 Pro!