РАСМАН: Pixel 2 смартфони тақдимотини Google ғайриоддий усулларда маълум қилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1039
  •  15.09.2017 09:48

РАСМАН: Pixel 2 смартфони тақдимотини Google ғайриоддий усулларда маълум қилди (+видео)

Google ўзининг янги смартфони – Pixel 2 намойиш этиладиган кун ҳақида хабар беришда анъанавий усуллардан фойдаланмади. Шунчаки, тақдимот куни кўрсатилган билбордлар илиб чиқди, шунингдек бу ҳақда махсус видеоролик яратди ва сайтни ишга туширди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

4 октябрда бўлиб ўтадиган намойиш хусусида ишланган видеолавҳа ҳам ўзгача. Унда Google қидирув қатори акс эттирилган бўлиб, фойдаланувчилар ўз смартфонларида юзага келаётган муаммолар ҳақида сўрашади: «Телефонимнинг батареясига нима бўлган?», «Нега телефоним суратларни бунақа хира қилиб олади?» ва ҳоказо. Ролик сўнгида эса «Ҳалиям сўрашингиз қизиқ» ёзуви чиқади ва тақдимот санаси – 4 октябрь акс эттирилади.

Шунингдек, Google яна «Ask More» номли сайт саҳифасини ҳам ишга туширган. Унда фойдаланувчилардан, 4 октябрдаги муҳим воқеадан бехабар қолмаслик учун ўз электрон почтаси манзилини киритиш сўралади.

Булардан ташқари, Google кўча рекламасидан ҳам фойдаланган. Бостон шаҳрида Google логотипи ҳамда «Ўз смартфонингиз ҳақида кўпроқ сўранг» ёзуви туширилган билборд илиб қўйилган. Афтидан, компания фойдаланувчилар ўз смартфонларининг камчиликларига янада танқидий нигоҳ билан қарашлари лозимлигига шама қиляпти ва янги Pixel 2 бу нуқсонлардан холи бўлишини таъкидлаяпти.

4 октябрдаги маросимда Google ўзининг Pixel 2 ва Pixel XL 2 смартфонларини намойиш этиши кутилмоқда. Улар янги Snapdragon 836 чипига, 4 ГБ тезкор хотирага эга бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!