Расмий хабар: Sony Xperia Z энди бўлмайди
Sony компанияси машҳур Xperia Z туркумига оид смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатди.
MWC 2016 кўргазмасида ҳеч бўлмаганда Z6 нинг тугалланмаган версиясини бўлса-да, кутишганди, бироқ ишлаб чиқарувчилар Барселонага Xperia X моделини олиб келди. Бу ҳақида компаниянинг расмий сайти маълумот берди.
Ресурс ишлаб чиқаришдан тўхтади
Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрича, Xperia Z смартфонида дастурчилар энг сўнгги технологияларни қурилмага жорий қилишга ҳаракат қилганди. Xperia X—бу бошқача ёндошув. У анъанавий дизайн, янгиланган дастур ва жаҳон мобиль қурилмаларига хос барча хусусиятларни ўзида жамлаган “ақлли” смартфон.
Sony Xperia Z энди тарих
MWC 2016 кўргазмасида Xperia X, XA ва Xperia X Performance смартфонлари намойиш этилди. “Янгиликлар”, умуман олганда, ёмон эмас: Snapdragon 820, аъло камера, анъанавий юпқа дизайн.
Агар Z5 Premium смартфонининг анъаналарини давом эттирмаса, унда харидорларини топиши аниқ.
Хўш, энди Z авлодига мансуб смартфонлар тарихга айландими?