Redmi 4A: “Малика”даги энг арзон Xiaomi| Тавсиф

Redmi 4A: “Малика”даги энг арзон Xiaomi| Тавсиф

Ҳозир сиз билан арзон смартфонлари билан танилган Xiaomi’нинг энг арзон мобил алоқа воситаларидан бири бўлган Redmi 4A модели билан яқиндан танишамиз. Ушбу смартфон Хитойнинг интернет дўконларида $90 доллардан бошлаб сотилмоқда. Юртимиз смартфон бозорида ҳам бу модел анча машҳур. Қуйида унинг ўзига хосликлари тўғрисида ҳикоя қиламиз.

Қадоқ тўплами

Xiaomi Redmi 4A’нинг қадоғи Xiaomi’нинг бошқа смартфонлариникидан фарқ қилмайди: смартфон, microUSB кабели, ҳужжат, фойдаланиш йўриқномаси, 1А ток кучига эга қувватлаш қурилмаси.

Ташқи кўриниш ва дизайн

Xiaomi’нинг энг арзон смартфонидан ўзига хос дизайнни кутиш – бир оз хато. Смартфондан кўриниб турибдики, бу модел компаниянинг энг камсуқум ва сипо ишланмаси. Xiaomi Redmi 4A’нинг ташқи кўринишида Redmi туркуми ва Mi4i/Mi4c смартфонларининг жиҳатлари кўзга ташланади. Шу билан бирга, девайс Redmi 4 туркумидан бр оз фарқ қилади.

Смартфон олд панелидан датчиклар, суҳбат динамиги ва олд камеранинг 5 мегапикселли модули ўрин олган. Қуйида эса — аппарат сенсор клавишлари ҳамда «Home» бош тугмаси остида ўтказиб юборилган ҳодисаларнинг светодиодли огоҳлантириш индикатори мавжуд. Xiaomi Mi2s’да ҳам бу жиҳат мавжуд.

Орқа панел корпусдан ажралмайди. Фотосуратларда бу панел металлдан ишлангандек таассурот уйғотса ҳам, аслида у – пластик хомашёсидан тайёрланган.

Смартфон йиғилиши юқори сифатли, ғичирлаш ёки деталларнинг бўшлиги кузатилмайди. Механик клавишлар анъанага кўра, корпуснинг ўнг қисмидан ўрин олган. Улар калта бўлса ҳам, фойдаланишга қулай. Корпуснинг чап биқинда эса 2 та SIM-карта (nanoSIM+microSIM) ёки 1 та microSIM + қўшимча хотира флешкасига мўлжалланган 2 та гибрид бўлмача мавжуд. Телефон аппаратининг том қисмида — қўшимча микрофон, инфрақизил нурли порт ҳамда аудио-қулоқчин учун туйнук мавжуд. Корпус қуйисида эса microUSB порти ва микрофон учун жой ажратилган.

Орқа панелнинг юқориси, чап томон бурчагида 13 мегапикселли бош камера объективи ва светодиодли фоточақноқ мавжуд. Қуйида эса, логотип остида, мултимедиа динамиги ўрнатилган.

 

Дисплей

Xiaomi Redmi 4A смартфони 5 дюймли ҳамда HD сиғимли IPS экран билан таъминланган. Унда ёруғликни ташқи ёруғликка кўра автоматик белгилайдиган функция мавжуд. Шунингдек, дисплейга доғ-дуғни ўзига юқтирмайдиган махсус қоплама ётқизилган. Дисплей бир оз корпус ичига киргизиброқ ўрнатилган. Бу эса уни тирналишлардан ҳимоя қилади.

Xiaomi Redmi 4A’нинг экран туси кўчада бир оз сарғайса ҳам, экрандаги маълумотларни ўқиш мумкин. Ёруғликнинг барча диапазонида ранг ҳарорати кўнгилдагидек. Гамма масаласида эса ишонч билан шундай дея олмаймиз. Ҳарқалай гап ҳамёнбоп смартфон ҳақида кетмоқда.

Бир оз ён босган ҳолда экранга баҳо берадиган бўлсак, экран сифати — яхши. Бундай дисплейни баъзи бир ишлаб чиқарувчилар қиммат смартфонларида ҳам ўрнатишмоқда.

 

Аппарат платформаси

Тавсифимиз қаҳрамони – Xiaomi Redmi 4A’нинг “электрон юрак”часи учун Qualcomm Snapdragon 425 (MSM8917) процессори танланган. Бу чипнинг маълумотни қайта ишлаш техник жараёни 28 нанометрни ташкил қилади. Яъни, компаниянинг бугунги энг кучли флагмани процессоридан 2 баробар секинроқ. Унда 4 ядроли Cortex-A53 процесори ўрнатилган бўлиб, унинг частота тезлиги 1,4 ГГц.ни ташкил қилади. Смартфондаги график-тасвирни қайта ишлаш учун эса Adreno 308 видеокартаси танланган.

Xiaomi Redmi 4A смартфонидаги тезкор хотира сиғими 2 гигабайт. Унинг 980 мегабайти фойдаланувчи ихтиёрида бўлади. Доимий хотира сиғими эса 16 ГБ бўлса, унинг 8,4 гигабайти фойдаланувчига берилади. Шунингдек, буни қўшимча хотира флешкаси ёрдамида кенгайтириш мумкин.

Смартфонлар салоҳиятини баҳолайдиган бенчмарк натижалари бу смартфоннинг ҳамёнбоп  процессорга эга эканини кўрсатади. Шундай бўлса ҳам, смартфон равон ва силлиқ ишлаши билан талабчан фойдаланувчини ҳам хурсанд қилади.

Xiaomi’нинг аввалги смартфонлари каби, Redmi 4A ҳам CDMA тармоғини қўллаб-қувватлайди. Смартфон Wi-Fi’нинг b/g/n стандартларини, инфрақизил порт, GPS сунъий йўлдоши каби тармоқларда ҳам ишлайди.

Xiaomi Redmi 4A’да мультимедиа динамиги битта бўлса ҳам, овоз сифати — юқори. Аммо, унда паст паст частота етишмайди. Суҳбат динамиги ва микрофон ишлаши бўйича ҳам оммавий шикоятлар кузатилмаган.

Операцион тизим масаласида: смартфон Android 6.0.1’нинг ўзлаштирилган MIUI 8.2 талқини бошқарувида ишлайди. Бу талқин ўзининг қулайлиги билан барчанинг эътиборига сазовор бўлган.

Қувватдорлик

Redmi 4A учун электр токи сиғими 3120 мА*соат бўлган аккумулятор танланган. Бу Redmi 3/Redmi 4 билан солиштирганда – кам, бироқ ёмон эмас. Ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланганда,  Wi-Fi’ни ёқиб қўйиб ишлатганганда, 3G тармоғида ва экранни максимал даражада ёритганда, смартфон тўлиқ қувват билан 1 кун ва 17 соат ишлайди.

Тинимсиз видео кўрганда эса бу қувват унга 6 соат ва 14 минутга етади. Xiaomi Мi4c эса бу борада 3-4 соат натижа кўрсатган эди. Кўриниб турибдики, Snapdragon 808’га қараганда Snapdragon 425 процессори сезиларли даражада энерго-тежамкор.

Xiaomi Redmi 4A комплектидаги 1А қувватлаш қурилмаси смартфонни секинлик билан қувватлайди. Ваҳоланки, ишлаб чиқарувчи унга Qualcomm Quick Charge 2.0 тезкор қувватлаш технологиясини жорий қилса ҳам бўлар эди.

Камералар

Xiaomi Redmi 4A бош камераси — 13 мегапикселли OmniVision OV13850 сенсори, унинг апертура кенглиги – f2.2. Унда Full HD сиғимли видео тасвирга олса бўлади. Олд камера — 5 мегапикселли OmniVision OV5675 сенсор бўлиб, унинг апертура кенглиги – f2.2.

Камерадаги иловалар Xiaomi’нинг бошқа смартфонлари каби. Фақат бу ерда қўлда созлаш режимининг функциялари бир оз камайтирилган. Оқ тус баланси ва ISO’ни ўзгартириш имкони мавжуд.

Кўпчилик фойдаланувчиларнинг фикрича, Xiaomi Redmi 4A камерасининг ишлаш сифати юқори ва пулига нисбатан анча яхши.

Ён босиб айтадиган бўлсак, бошқа Xiaomi смартфонлари каби. бу гаджетнинг камера иловасидаги HDR режими ҳам жуда яхши ишлайди. HDR режимида олинган суратларга қуйидаги фотосуратлар мисолида ҳам баҳо бериш мумкин.

Олд камеранинг ишлаш сифати эса арзон смартфонларники каби.

Видео тасвирга олаётганда автоматик фокусировкалаш секин ишлаши сифатга бир оз таъсир қилади.

Қуйидаги фотосуратларда Xiaomi Redmi 4A камерасига баҳо беринг.

 

Хулоса

Xiaomi Redmi 4A пулига нисбатан имконияти кенг телефон аппарати. Xiaomi Redmi 4A ва Xiaomi Redmi 4 нархлари ўртасидаги фарқ 200 минг сўм. Яъни, Redmi 4 нисбатан имкониятларга бой. Имкони етганларга бу пул эвазига қуввати узоққа етадиган, металл корпусли ва бармоқ излари сканери мавжуд смартфон олишни тавсия қиламиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.

Xiaomi Redmi 4A

7.8 БАЛЛ

Пулига нисбатан имкониятлари кенг телефон аппарати.

  • Дисплей 70%
  • Процессор 70%
  • Камера 80%
  • Дизайн 80%
  • Нарх-наво 90%

Қаерда?

Энг арзони: 1.1 млн сўм
"Малика" савдо мажмуаси 1.1 млн сўм Сотиб олиш
olx.uz 130 АҚШ доллари Сотиб олиш

Афзаллиги

Сифатли дисплей

Енгил корпус

Равон фаолият

Узоққа етадиган аккумулятор

Яхши камера

Ҳамёнбоплиги

Камчилиги

Процессор ўрта даражали

Тезкор хотира сиғими кичик


Сўнгги хабарлар