Redmi Note 4 – яхши ва арзон смартфон ҳаммага етади!

Redmi Note 4 – яхши ва арзон смартфон ҳаммага етади!

2015 йилнинг ноябрида Xiaomi ўзининг Redmi Note 3 смартфонини чиқарди, орадан икки ой ўтиб эса унинг яхшиланган – Pro версиясини тақдим этди. Ўтган йилнинг августига келиб эса Redmi Note 4 ҳам чиқарилди. Моделларнинг бунчалик тез янгиланиши компания учун фойдали бўлармикан – харидор эндигина битта смартфонга кўникканида, дарров кейингиси чиқиб турса… Деярли олдингисидек, лекин сал яхшироқ.

Хўш, Redmi Note 4 модели ўзининг яхши танилган «аждоди»дан нималари билан фарқ қилади? Уни етилиб улгурган, десак бўладими? Бугун шуларга бир назар соламиз.

Xiaomi Redmi Note 4 Xiaomi Redmi Note 4

Xiaomi Redmi Note 4’нинг техник хусусиятлари:

  • Экран: IPS, 5,5″, 1920×1080, 401 ppi, мультитач;
  • Процессор: ўн ядроли, 64 разрядли MediaTek Helio X20, 2,1 ГГц частотада ишлайди;
  • График тезлатгич: Mali-T880 MP4;
  • Операцион тизим: MIUI 8 интерфейсидаги Android 6.0 Marshmallow;
  • Тезкор хотира: 2 ГБ;
  • Ички хотира: 16 ГБ;
  • Алоқа: GSM: 850/900/1800/1900 МГц || UMTS: 850/900/1900/2000/2100 МГц || LTE: 1, 3, 5, 7, 38, 39, 40, 41;
  • SIM-карта: Nano-SIM+Micro-SIM, Dual SIM Dual Standby (DSDS);
  • Симсиз интерфейслар: Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac; Bluetooth 4.2 LE; ИҚ-порт;
  • Навигация: GPS, ГЛОНАСС
  • Камералар: асосий – 13 Мп (фазали автофокус, икки тусли LED-чақноқ); олд камера – 5 Мп;
  • Датчиклар: ёруғлик, яқинлашув батчиклари, акселерометр, гироскоп, компас, бармоқ изи сканери;
  • Аккумулятор: 4100 мАч, олинмайдиган;
  • Ўлчамлари: 151x76x8,3 мм;
  • Вазни: 175 грамм.

Ўрами ва жамланмаси

Жамланмасига смартфоннинг ўзи билан бирга икки амперли қувватлаш адаптери, Micro-USB кабели, SIM-слотни чиқариш игнаси ҳамда ҳужжатлар тўплами киради.

Буларнинг барчаси оқ картондан ясалган, Xiaomi девайсларига мос ихчам қутига солинган.

Xiaomi Redmi Note 4 Xiaomi Redmi Note 4

Ташқи кўриниши

Қанчалик ғалати туюлмасин, Redmi Note 4 ўзининг туркумидаги битта олдинги Note 3 моделининг эмас, балки Redmi Pro флагман смартпэдининг дизайнини ўзлаштирган. Бу икки қурилма орада бир ойлик фарқ билан бозорга чиқарилди ва худди эгизакларга ўхшайди. Ҳар иккалови чеккалари силлиқланган яхлит металл корпусга эга; юқори ва пастки қисмида эса пластик қисмлари бор. Иккаласида ҳам динамик тирқишлари бир хил.

Обзор Xiaomi Redmi Note 4

Redmi Pro фақат қўш камераси ҳамда «Уйга» тугмачасининг сенсор эмас, балки ҳақиқий моддий тугмача эканлиги билан фарқланади. Шундаям унинг иккинчи камераси худди Redmi Note 4 моделидаги бармоқ изи сканери ўрнида жойлашган.

Redmi Note 4 уч хил тангда савдога чиқарилган: кумушранг (олд панели оқ), тўқ кул ранг (олд панели қора) ва тилларанг.

Xiaomi Redmi Note 4Xiaomi Redmi Note 4

Эргономика

Xiaomi ўзининг бу девайсининг қўлда қулай ўрнашувига жуда эътибор берган. Яхлит металл корпусни букишга уринсангиз ҳам қийшаймайди ва ғичирламайди.

Смартфон етарлича оғир – ўлчамлари йириклиги ҳамда корпус материали металл эканлиги натижаси. Хусусан, материали яна бир марта таъкидлашга арзийди – у анчагина қалин ва сифатли алюминийдан қуйилган. Агар солиштириш учун бундан кейин қўлингизга Redmi Note 3 олсангиз, фарқи яққол сезилади: унинг сиртидаги металл юпқароқ, қўлга совуқ ботмайди.

Дисплей

Xiaomi Redmi Note 4 смартфони 5,5 дюйм диагоналга эга IPS-матрица билан жиҳозланган. Дисплей сифати 1920х1080 пикселли, пикселлар зичлиги – 401 ppi.

Дисплейнинг сенсори бир вақтнинг ўзида 10 тагача тегинишларни сеза олади. Экран силлиқланган 2,5D ҳимоя ойнаси билан қопланган ва унга сифатли олеофоб қоплама ўрнатилган – бармоқ изи қолмайди.

Xiaomi Redmi Note 4 Xiaomi Redmi Note 4

Интерфейс

Смартфон Xiaomi компаниясининг ишланмаси – MIUI 8 интерфейсли Android 6.0 Marshmallow бошқаруви остида ишлайди. Прошивка кўп тилли, унда рус тили ҳам бор.

Шунингдек, кўпчилик Хитой смартфонларидан фарқли равишда, бу прошивкада Google Play ҳам ўрнатилган. MIUI тизимида Android учун характерли бўлган алоҳида иловалар менюси йўқ. Барча иловалар бевосита иш столларида жойлашади. Иш столларининг сони чекланмаган, бироқ уларни варақлаб ўтиришни истамасангиз, иловаларни жилдларга жойлаб чиқиш имкони мавжуд.

Обзор Xiaomi Redmi Note 4

Ички қурилмалари

Xiaomi одатда чипсет танлашда бирор қатъий сиёсат тутмайди – турли гаджетларида Qualcomm процессорларидан ҳам, MediaTek чипларидан ҳам фойдаланаверади. Масалан, Note 3 аввалига MediaTek платформасида чиқарилган, орадан бир неча ой ўтгач тақдим этилган Pro-версияси эса Qualcomm чипсети ўрнатилган.

Note 4 эса ўн ядроли 64 разрядли MediaTek Helio X20 чипсети билан жиҳозланган, у 2,1 ГГц частотада ишлайди. Тақдимот маросимида таъкидланганидек, гаджетнинг самарадорлиги Note 3’га нисбатан 62 фоизга юқори, қувват сарфи эса уникидан 30 фоизга кам.

Redmi Note 4 смартфонида графика учун тўрт ядроли Mali-T880 MP4 тезлатгичи жавобгар. Девайснинг тезкор хотираси 2 ГБ, ички хотираси эса – 16 ГБни ташкил этади. Бироқ смартфон соҳиби мазкур доимий хотиранинг 11 гигабайтга яқин қисмидан фойдалана олади. Тўғри, гаджетга 128 ГБгача ҳажмли MicroSD картасини қўйиш мумкин, аммо SIM-карталардан бирининг ўрнига. Шунингдек, Redmi Note 4’нинг яхшиланган – 3/64 ГБлик талқини ҳам мавжуд. Умуман, кейинчалик унинг бошқа процессор ўрнатилган талқинлари ҳам чиқарилган.

AnTuTu бенчмаркида синтетик тест натижасида бу қурилма 81604 балл олган. 3D Mark ҳамда GeekBench 4 натижалари билан қуйидаги скриншот орқали танишиш мумкин.

РАСМ-СКРИНШОТ

Xiaomi Redmi Note 4 Xiaomi Redmi Note 4 Xiaomi Redmi Note 4

Камера

Note 4 моделининг асосий камераси 13 мегапикселли модулга эга. Смартфон тақдимотида айтилганига кўра, бу – OmniVision компаниясининг энг сўнгги сенсорларидан биридир. Беш линзали объектив f/2.0 апертурага эга. Камеранинг сифатли сурат олишига фазали автофокус тизими ҳамда икки тусли ёруғлик-диодли чақноқ ёрдам беради. Олд камера 5 мегапикселли бўлиб, объектив апертураси – f/2.0.

Қуйидаги суратлар асосида камера имкониятларига баҳо беринг.

Асосий камера рангларни яхши қабул қилади, экспозицияда адашмайди. Шу боис ҳам табиий ёки сунъий ёруғлик етарли бўлган шароитда сифатли, майда-чуйдасигача батафсил суратга олади. Лекин ёруғлик етарли бўлмаган вазиятларда расмларда «шовқин»лар сезилади, майда деталларни фарқлаш қийинлашади.

Олд камера сифати ҳам ўзига яраша – яхши ёритилган ҳолларда сифатли расмлар олади.

 

Симсиз интерфейслар

Note 4 смартфонида SIM-карталар учун иккита (Nano ва Micro) слот мавжуд. Унинг радиомодули LTE Cat. 6 тармоқларида ишлашга қодир, уларда маълумот узатишнинг назарий тезлиги 300 Мбит/с.гача етади.

Смартфон икки диапазонли (2,4 ГГц ва 5 ГГц) Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac модулига эга. У Wi-Fi Hotspot, Wi-Fi Direct ҳамда Wi-Fi Display технологияларини қўллаб-қувватлайди.

Картинки по запросу Xiaomi Redmi Note 4

Xiaomi’нинг мазкур гаджети 4.2 LE версиясидаги Bluetooth технологиясига эга. Шунингдек, Также Redmi Note 4 инфрақизил порт билан ҳам жиҳозланган бўлиб, масофадан бошқарув учун универсал пульт вазифасини ўтай олади. Бунинг учун қурилмага махсус MI Remote иловаси бошиданоқ ўрнатилган.

Аккумулятор

Redmi Note 4 моделига 4100 мА/соат сиғимли, олинмайдиган аккумулятор ўрнатилган. Ўз жамланмасида келган икки амперли қувватлаш қурилмаси орқали батареяни 2 соату 20 дақиқада тўлдириш мумкин.

AnTuTu Tester бенчмарки бу смартфоннинг автономлигини, яъни қувватлашсиз ишлаш давомийлигини 9215 баллга баҳолаган. Бу эса ўртача кўрсаткичлардан икки карра юқори, деганидир.

Якунлар

Redmi Note 4 моделини, айримлар фикрича, «Redmi Note 3 Pro Pro» деб номласа ҳам бўлаверарди, чунки у ўз аждодидан кам фарқ қилади. Тўғри, унинг корпуси сифатлироқ ва процессори бақувватроқ, илғор версиясида хотира ҳажмиям каттароқ (Note 3’да 32 ГБ бўлса, бунда 64 ГБ).

Умуман олганда, Note 4 – Xiaomi’нинг навбатдаги хит маҳсулоти. Ахир, бундай паст нархга бу қадар юқори хусусиятларга эга смартфонни ҳар кми ҳам таклиф қилавермайди-да!

 

Xiaomi Redmi Note нархига келсак, уни пойтахтимиздаги «Малика» савдо маркази дўконларида 1 380 000 (ёки 165 ш.б.) эвазига харид қилиш мумкин. Агарда Aliexpress орқали буюртма берадиган бўлсангиз, смартфон сизга 134.99 АҚШ долларига тушади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.

Xiaomi Redmi Note 4

8.2 БАЛЛ

Note 4 – Xiaomi’нинг навбатдаги хит маҳсулоти. Ахир, бундай паст нархга бу қадар юқори хусусиятларга эга смартфонни ҳар кми ҳам таклиф қилавермайди-да!

  • Дизайн 80%
  • Платформа 80%
  • Дисплей 80%
  • Камера 80%
  • Аккумулятор 90%

Қаерда?

Энг арзони: 1.3 млн
asaxiy.uz 2,2 млн Сотиб олиш
«Малика» савдо маркази 1.3 млн Сотиб олиш

Афзаллиги

сифатли FHD-дисплей

самарадор процессор

яхлит металл корпус

сиғимдор батарея

сифатли камера

бармоқ излари сканери

Камчилиги

тезкор қувватлаш технологияси йўқ

гибрид бўлмача (ё хотира флешкаси ёки сим-карта қўйиш керак)


Сўнгги хабарлар