Redmi Note 5 Pro Россияда "инсофли нарх"да сотилади

Redmi Note 5 Pro Россияда

Xiaomi компаниясининг тарқатган эълонига кўра, 24 майдан бошлаб Россия ҳудудида жорий йилнинг март ойида Хитойда тақдим қилинган Redmi Note 5 (Хитой талқини) смартфон модели расман сотила бошлайди. Бу ерда гап мобил аппаратнинг бош камераси қўш сенсорли ҳамда Dual PD технологияси бўйича қўш фокуслаш тизимига эга талқини ҳақида гап кетмоқда.
Россиялик фойдаланувчилар смартфонни икки талқинда харид қилиш имконига эга бўладилар: 3/32 Гб талқин 290 АҚШ долларидан, 4/64 Гб талқин эса 322 АҚШ долларидан харид қилишлари мумкин.

Мазкур модел сотувда уч талқинда мавжуд бўлади: кўк, қора ҳамда тилла ранг. Xiaomi Redmi Note 5 моделини компаниянинг расмий веб-сайти орқали харид қилиш мумкин.

Xiaomi Redmi Note 5 Pro'нинг ўзига хосликлари:

Экран: 5.99 дюймли, FHD+ сиғимли (2160 x 1440 пикселли), IPS матрицали, 2.5D шаклидаги безак ҳамда Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган. Ҳар бир дюймдаги пикселлар сони -- 403 (ppi) та!!!

Процессор: 1.8 Ггц, 64 битли ва 8 ядроли Snapdragon 636; 
Видео карта: Adreno 509;
Тезкор хотира: 4 Гб / 6 Гб;
Доимий хотира: 64 гигабайт ва micro SD орқали 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Бош камера: 12 Мп (f/2.2) Sony IMX48 + 5 Мп (f/2.0), LED фоточақноқ;
Селфи камера: 20 мегапикселли (f/2.2) Sony IMX376 сенсори, илғор LED фоточқаноқ;
Операцион тизим: Android 7.1.2 Nougat'нинг MIUI 9 прошивкаси;
Алоқа: WiFi, 3G, LTE w/ VoLTE, Bluetooth 4.2, OTG, GPS, A-GPS, GLONASS, қўш SIM карта (гибрид);
Бошқа жиҳатлари: бармоқ изи сканери, инфра қизил нур;
Корпус ранглари: қора, тилла, пушти тилла, кўк;
Ўлчамлари: 158.6 x 75.45 x 8.05 мм;
Вазни: 181 грамм;
Нархи: Хитойда 218 АҚШ долларидан (4+64 Гб) бошлаб, 265 АҚШ долларигача (6/64 ГБ).

Эслатиб ўтамиз, бу талқин халқаро бозорда, яъни Хитойдан ташқарида "Xiaomi Redmi Note 5 Pro" деб номланган. Мазкур смартфон юртимизда ўртача 305 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда. Пойтахтимиздаги «Флешка» техномаркази (халқ тилида – «Малика» савдо мажмуаси) дўконларига ҳам Redmi Note 5 Pro русумли ушбу қурилма апрелда етиб келган эди. Ўшанда  Redmi Note 5 Pro модели учун нақ 2 725 000 сўм сўралган, бу эса тахминан 330 АҚШ доллари.

Ўқинг: Galaxy J6: техник жиҳат, нарх ва "жонли" суратлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!