Redmi Note 5 ва Note 5 Pro тақдим қилинди: кутилмаган жиҳат ва нархлар!

Redmi Note 5 ва Note 5 Pro тақдим қилинди: кутилмаган жиҳат ва нархлар!

Ҳамёнбоп смартфонлар ишқибозлари учун узоқ кутилган фурсат ниҳоясига етди! Xiaomi, ниҳоят ўзининг нарх сиёсатида ўрта нархли ҳисобланган Redmi Note 5 ҳамда Redmi Note 5 Pro моделларини тақдим этди. Бу моделлари Xiaomi айни кунда биринчи рақамли смартфон етказиб берувчи ҳисобланган Ҳиндистонда тақдим этилди.

Ҳозирги тренддан келиб чиқиб, ҳар иккала девайс 18:9 нисбатли, 5.99 дюймли ҳамда FHD+ сиғимли экранга эга бўлган.

Шу билан бирга, ҳар иккала моделнинг аккумулятор сиғими ҳам бир хил -- 4,000 мА соат.

Қолаверса, бу смартфонлар VoLTE -- сўнгги авлод алоқа технологиясида ишлаши ҳамда инфра-қизил сенсор ва гибрид SIM-карта бўлмачаларига эгалиги, Android 7.1.2 Nougat'нинг ўзлаштирилган MIUI 9 операцион тизими бошқарувида ишлаши билан ўзига хосдир.

Redmi Note 5 учун 2.0 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 64 битли ва 8 ядроли Snapdragon 625 чипсети, 3/4 Гб тезкор ва 32/64 ГБ доимий хотира ўрнатилган.

Redmi Note 5 Pro модели эса бир оз кучли -- 1.8 Ггц частота тезлигига эга, 64 битли ва 8 ядроли Snapdragon 636 процессор ва 6 гигабайтли доимий хотира билан таъминланган. Ҳар иккала моделдаги камералар автофокус тизимига эга бўлган.

Шу билан бирга, X9 LTE мобил модеми алоқа сифати учун жавобгар бўлади.

Айтиш керакки, Snapdragon X12 LTE мобил алоқа модеми Xiaomi Redmi Note 5 Pro'даги алоқа сифати учун масъул бўлган инновацион аппарат таъминотидир.

Яна бир инновацион ечим -- 20 мегапикселли камера матрицаси бўлди.

Xiaomi Redmi Note 5 моделининг ўзига хосликлари:

Дисплей: 5.99 дюймли, FHD+ сиғимли (2160 x 1440 пикселли), IPS матрицали, 2.5D шаклидаги безак ҳамда Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган. Ҳар бир дюймдаги пикселлар сони -- 403 (ppi) та!!!
Процессор: 2.0 Ггц, 64 битли ва 8 ядроли Snapdragon 625;
Видео карта: Adreno 506;
Тезкор хотира: 3 Гб / 4 Гб;
Доимий хотира: 32 Гб / 64 Гб, micro SD ёрдамида 128 гигабайтгача ошириш мумкин;
Бош камера: 12 Мп (f/2.2) LED фоточақноқ ва фазали автофокус;
Селфи камера: 5 Мп (f/2.0) LED фоточақноқ;
Аккумулятор: 4,000 мА соат;
Операцион тизим: Android 7.1.2 Nougat (MIUI 9);
Алоқа: WiFi, 3G, LTE w/ VoLTE, Bluetooth 4.2, OTG, GPS, A-GPS, GLONASS, dual SIM (гибрид: сим-карта + хотира картаси ёки сим-карта + сим-карта);
Бошқа сенсорлар: бармоқ изи сканери, инфра қизил нур;
Корпус ранглари: қора, тилла ранг, пушти-тилла, кўк ранг (lake blue);
Ўлчамлари: 158.5 x 75.45 x 8.05 мм;
Вазни: 180 грамм;
Нархи: 155 АҚШ доллари (3/32), 187 АҚШ доллари (4/64).

Xiaomi Redmi Note 5 Pro'нинг ўзига хосликлари:

Экран: 5.99 дюймли, FHD+ сиғимли (2160 x 1440 пикселли), IPS матрицали, 2.5D шаклидаги безак ҳамда Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган. Ҳар бир дюймдаги пикселлар сони -- 403 (ppi) та!!!

Процессор: 1.8 Ггц, 64 битли ва 8 ядроли Snapdragon 636;
Видео карта: Adreno 509;
Тезкор хотира: 4 Гб / 6 Гб;
Доимий хотира: 64 гигабайт ва micro SD орқали 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Бош камера: 12 Мп (f/2.2) Sony IMX48 + 5 Мп (f/2.0), LED фоточақноқ;
Селфи камера: 20 мегапикселли (f/2.2) Sony IMX376 сенсори, илғор LED фоточқаноқ;
Операцион тизим: Android 7.1.2 Nougat'нинг MIUI 9 прошивкаси;
Алоқа: WiFi, 3G, LTE w/ VoLTE, Bluetooth 4.2, OTG, GPS, A-GPS, GLONASS, қўш SIM карта (гибрид);
Бошқа жиҳатлари: бармоқ изи сканери, инфра қизил нур;
Корпус ранглари: қора, тилла, пушти тилла, кўк;
Ўлчамлари: 158.6 x 75.45 x 8.05 мм;
Вазни: 181 грамм;
Нархи: 218 АҚШ долларидан (4+64 Гб) бошлаб, 265 АҚШ долларигача (6/64 ГБ).

Xiaomi Redmi Note 5 ҳамда Xiaomi Redmi Note 5 Pro моделлари 22 февралдан бошлаб Ҳиндистонда, сўнг жаҳоннинг бошқа смартфон бозорларида сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.