Рекорд: Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони кескин ошди

Рекорд: Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони кескин ошди

Сўнгги тадқиқотлар сайёрамиздаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 3 миллиард нафардан ошганини кўрсатмоқда. Охирги чоракда ўсиш суръати чўққисига етган ва ҳар куни 1 миллион нафар фойдаланувчи интернет тармоғидаги у ёки бу йўналишдаги, манзилдаги ижтимоий тармоқларга келиб қўшилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сонининг ошиб бораётгани бевосита интернет фойдаланувчилари сонининг кўпайиши билан боғлиқ.

Facebook жаҳондаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг салмоқли қисми учун доимий виртуал платформага айланган. Унинг ойлик фаол фойдаланувчилари сони сўнгги 4 ойда 2 миллиарддан 2.046 миллиард нафарга етган. Уларнинг 59 фоизи тармоқдан ҳар куни фойдаланади. Шунингдек, 86 фоиз фойдаланувчи мобил гаджети орқали Facebook'ка киради.  

Жаҳондаги аудиторияси тезкор кенгайиб бораётган ижтимоий тармоқлардан яна бири YouTube бўлиб, бу видео тармоқ ойлик фойдаланувчилари сони билан 2-ўринда туради. Унинг ойлик фаол томошабинлари сони 1.5 миллиард нафарни ташкил қилади.  

Маҳаллий миқёсда Хитойнинг WeChat тармоғи энг йирик платформа ҳисобланади. Унинг 870 миллиондан зиёд фойдаланувчилари мавжуд.

Шунингдек, жаҳонда WhatsApp ва Facebook каби мессенжер иловалар фойдаланувчиларининг сони ҳам жадал ўсиб бормоқда.

Айни пайтда жаҳондаги ҳар бир мобил алоқа фойдаланувчиси томонидан фойдаланиладиган маълумот ҳажми 2.3 Гбни ташкил қилади.

Бу рақамлардан маълум бўлишича, мобил телефон ҳозирда жаҳоннинг 3 дан 2 қисми аҳолиси учун муҳим воситага айланган. Candy Crush каби оммавий ўйинларга сарфланадиган умумий вақт бир неча миллиард соатни ташкил қилади.

Шунингдек, тадқиқотларда дунёдаги ҳар 4 та смартфондан 3 таси Android операцион тизимида фаолият кўрсатиши аниқланган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!