Рекорд: WhatsApp аудиторияси 1,5 миллиарддан ошди

  •   DiMaX
  •  881
  •  02.02.2018 11:05

Рекорд: WhatsApp аудиторияси 1,5 миллиарддан ошди

Facebook ижрочи директори Марк Цукерберг эълон қилишича, бугунги кунда бутун дунёда WhatsApp иловасидан 1,5 миллиард инсон фойдаланади. Улар кунига умумий миқдорда 60 миллиарддан ошиқ хабар юборишади.

ЎҚИНГ: WhatsApp гуруҳли овозли ва видеосуҳбатларни синовдан ўтказмоқда

Бундан атиги ярим йил муқаддам мазкур мессенжернинг аудиторияси 1,3 миллиард фойдаланувчини ташкил этар, кунлик фаол фойдаланувчилар сони эса 1 миллиардга етар эди.

2014 йили – Facebook компанияси WhatsApp’ни 19 миллиард долларга харид қилган пайтда, мессенжернинг фаол фойдаланувчилари сони ойига атиги 450 миллион, кунлик эса 315 миллион нафарни ташкил этарди.

ЎҚИНГ: Рекорд: кундалик WhatsApp фойдаланувчилари сони "чўққиси"га етди

Айтиш керакки, Facebook’нинг ўз мессенжери фойдаланувчилари сони 1,3 миллиард нафарни ташкил этади. Цукерберг шунингдек, Instagram ва WhatsApp – «Тарих» (Stories)ларни алмашиш бўйича энг оммабоп маҳсулот эканини ҳам таъкидлаган.

Ниҳоят, Facebook энди WhatsApp иловасидан даромад олиш масаласига жиддий ёндаша бошлайди. Маълумотларга кўра, бунинг учун у мазкур клиент негизида бизнес учун алоҳида мессенжер ишга туширади. Facebook бизнес эгаларидан турли хизматлар – мижозларга хизмат кўрсатиш ёки рекламалар учун ҳақ олишни йўлга қўяди. Бундан ташқари, яқин орада WhatsApp тўлов тизими ҳам ишга тушиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси: «WhatsApp ва Facebook ўз фойдаланувчиларининг ишончини сотмоқда»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!