«Револьвер» камерали смартфон MWC 2018’да тақдим этилади, аммо бу Nokia 10 эмас...

  •   DiMaX
  •  1310
  •  20.02.2018 16:55

«Револьвер» камерали смартфон MWC 2018’да тақдим этилади, аммо бу Nokia 10 эмас...

Яқинда тарқалган хабарларга кўра, HMD Global компанияси Nokia смартфонларининг премиум талқинлари – Sirocco маркасини ҳам қайта жонлантиришга аҳд қилган. Жорий ойнинг охирида Барселонада бўлиб ўтадиган MWC 2018 кўргазмасида ушбу туркумдаги илк модели – Nokia 8 Sirocco намойиш этилиши кутилаётган эди. Энди маълум бўлишича, у бозорга Nokia 8 Pro номи билан чиқарилади.

ЎҚИНГ: Беш камерали илк смартфон – Nokia X яна бир хусусияти билан дунёда тенгсиз

Хабарингиз борки, HMD Global компанияси асосий камераси бешта модулдан иборат бўлган Nokia 10 моделини тайёрлаётгани ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган. Дастлаб унинг Nokia X деб номланишини тахмин қилишган, кейин эса Nokia 10 номи пайдо бўлди.

HMD Global муҳандислари ушбу янги флагманнинг қўшалоқ классик фотокамерасига қўшимча линзалар ва датчиклар ҳам ўрнатишган; натижада бош камера бешта модулли ҳисобланади. Фақат бир вақтнинг ўзида улардан иккитасигина ишлайди, қолганлари эса камеранинг махсус доирасимон қопқоғи остида туради. Фойдаланувчига суратга тушириш учун қандай эффект керак бўлса, шундан келиб чиққан ҳолда камера объективлари автоматик тарзда айланиб, ўзаро ўрин алмашади.

ЎҚИНГ: Nokia 10’нинг бешталик камераси қандай ишлашини Carl Zeiss видеода кўрсатиб берди

NokiaPowerUser ресурсининг ўз манбаларига таянган ҳолда маълум қилишича, худди мана шу – «револьвер» камерали смартфон Nokia 10 эмас, балки Nokia 8 Pro модели экан. У мазкур бренднинг 2018 йилги флагманлари қаторида MWC 2018 кўргазмасида тақдим этилади, савдога эса август-сентябрь ойларида чиқарилади.

Яна манбаларнинг маълумотларига кўра, Nokia 8 Pro’нинг «револьвер» камераси 32 мегапикселли аниқликда, сифатини йўқотмаган ҳолда 4 каррали зум билан суратга олишга қодир. Шунингдек, у сониясига 60 кадр тезлигида, 4K сифатли видеога тушира олади. Бундай хусусият эса ҳозиргача бозорга тақдим этилган смартфонлар орасида фақатгина купертиноликларнинг iPhone X суперфлагманида бор.

Nokia 8 Pro илғор Qualcomm Snapdragon 845 процессорига, шиша корпусга, ромсиз экранга ва бармоқ изи сканерига эга бўлади. Ҳозирча унинг нархи маълум эмас, бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Nokia 10 нархи, хусусиятлари, батафсил суратлари ва видеоси!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!