Рейтинг: Йил бошидан бери энг яхши сотилган смартфонлар маълум бўлди

Рейтинг: Йил бошидан бери энг яхши сотилган смартфонлар маълум бўлди

Анъанавий тарзда таниқли IHS Markit маркетинг тадқиқотлари агентлиги жорий йилда ҳам муваффақиятли сотилаётган смартфонлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Apple iPhone 7 йил бошидан шу кунга қадар энг кўп сотилган мобил алоқа воситасига айланди.

Apple iPhone 7

iPhone 7 2016 йилнинг октябридан бошлаб халқаро бозорда сотилган. 4.7 дюймли, 3D touch технологияси ва Retina HD дисплейи ҳамда 4 ядроли Apple A10 Fusion процессори билан ўзига хос. Унинг чипи аввалги чиплардан 40% тезкор ишлайди. iPhone 7 Ўзбекистонда 5,166,000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Apple iPhone 7 Plus

Яхши сотилиш бўйича иккинчи ўрин Apple iPhone 7 Plus флагманига насиб қилган. iPhone 7'дан iPhone 7 Plus фақатгина экранининг катталиги ҳамда қўш камераси билан ажралиб туради. Apple iPhone 7 Plus 5.5 дюймли дисплей билан фарқ қилади. Унда ҳам 4 ядроли A10 Fusion процессори, 2 гигабайтли тезкор хотира мавжуд. iPhone 7 Plus'нинг 12 мегапикселли қўш сенсорли бош камераси яқингача ҳам смартфон саноатидаги кучли камера ҳисобланиб келган. Ҳар иккала гаджетдаги олд камера сиғими 7 мегапиксел. iPhone 7 Plus Ўзбекистонда 6,068,000 сўмдан сотилмоқда.

Қўшиб ҳисоблаганда бу давр оралиғида сотилган Apple iPhone 7 ҳамда Apple iPhone 7 Plus миқдори деярли 100 миллионга етади.

Учинчи ўринда энг яхши ҳамёнбоп девайслардан бири, 5 дюймли экран (540 x 960 пикселли)га эга Samsung Galaxy J2 Prime смартфони турибди. 2016 йилнинг ноябрида тақдим қилинган бу смартфон 1,5 ГБ тезкор ва 8 ГБ доимий хотирага эга. Қўшимча флешка учун бўлмача мавжуд. 8 МП бош ва 5 МП олд камера пулига муносиб. 2600 мА соат батарея 12 соат суҳбат қуришга етади. "Малика"да Galaxy J2 Prime 984,000 сўмдан сотилмоқда.

2015 йилнинг сентябрида тақдим қилинган Apple iPhone 6s эса жаҳоннинг энг яхши сотилаётган 4-рақамли смартфони бўлди. Ўзбекистонда 3,772,000 сўмдан бошлаб сотилаётган, 4.7 дюймли iPhone 6s (2/16 Гб) iPhone 6S'дан каттароқ экрани билан фарқли. 3D Touch технологиясига эга смартфон экранининг пикселлар сиғими -- 750 x 1334 белгига тенг. iPhone 6S 1715 мА соат батареяси, 12 МП бош ва 5 МП олд камераси билан ўзига хос.

iPhone 7 сотилишда iPhone 6s натижасини қайд этмади

iPhone 7 ва iPhone 7 Plus рейтингда энг юқори поғоналарни эгаллаган бўлишса ҳам, ўз вақтида яхши сотилган iPhone 6s ва iPhone 6s Plus'нинг ярим йилликдаги натижасини янгилай олишмайди. Сўнгги 3 йилда iPhone 6, iPhone 6s ҳамда iPhone 7 ярим йилликда энг яхши сотилиш бўйича пешқадамликни бошқа рақибларига беришмаган.

Samsung Galaxy S8 ҳамда Samsung Galaxy S8 Plus флагманлари бешинчи ва олтинчи ўринларни бўлишиб олишган. Samsung Galaxy S8 5,8 дюймли, Samsung Galaxy S8 Plus эса 6.2 ромсиз экрани билан ўзига хос. Super AMOLED матрицасидаги пикселлар сиғими 2960×1440 белгига тенг. Қувват тежашда ном қозонган Qualcomm Snapdragon 835 процессорига эга Galaxy S8 фақатгина АҚШда сотилади. Galaxy S8’нинг халқаро талқинида 10 нанометрли Samsung Exynos 8895 процессоридан фойдаланилган. Смартфонда 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира мавжуд. Ўзбекистонда Galaxy S8 флагмани 5,289,000 сўм, Galaxy S8 Plus эса 5,986,000 сўмдан сотилмоқда.

2017 йилда энг яхши сотилаётган смартфонлар орасида Samsung брендининг 5 та модели кирган:
Samsung Galaxy S7 edge -- "Малика"да 3,895,000 сўм;
Samsung Galaxy J3 (2016) -- 984,000 сўм;
Samsung Galaxy J5 (2016) -- 1,353,000 сўм.

Apple брендининг 4 та айфони ҳамда Oppo'нинг бир дона смартфон модели кирган. Шунингдек, ҳар ойда 1 миллиондан зиёд сотилаётган смартфон моделлари сони ҳам 17 дан 22 тага кўпайган. Мисол учун, Samsung'да бундай муваффақиятли моделлардан 10 та, Apple'да эса 4 та.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.