Ринг: Galaxy Note 8'нинг iPhone X'га йўналган 6 та аниқ зарбаси

Ринг: Galaxy Note 8'нинг iPhone X'га йўналган 6 та аниқ зарбаси

Apple тақдим қилган iPhone 8, iPhone 8 Plus, ва iPhone X (10) смартфонлар туркумининг сардори бўлган iPhone X экрани 4 бурчаги сари ёйилгани билан ўзига хос. Бу жиҳатни ҳам, унга хос бошқа жиҳатлар -- симсиз қувватлаш, қиёфани таниш ҳам Android смартфонларда жорий қилинган. Бироқ, биринчи эмас, сифатли бўлиш муҳим. 

Назаримизда, рақобатда Samsung унчалик ҳам чўчимаса бўлади. Янги iPhone X флагмани рақобатда Samsung Galaxy Note 8 билан тенг бўлса борки, устун эмас.  iPhone X орқали Apple "бош тугма" деган деталдан воз кечиш тенденциясини бошлаб берди.  

Дисплей ва ёрқинлик

Apple, ниҳоят, OLED экрандан фойдаланишга қарор қилди. iPhone X 5.8 дюймли, дисплейга эга бўлди. Бироқ, Samsung Galaxy Note 8’нинг 6.3 дюймли AMOLED дисплейи сифатли тасвир узатиш борасида рақибидан устун.

Note 8 экранининг пиксел сиғими 2960×1440 (521 ppi) бўлса, iPhone X’да 2436×1125 (458 ppi). Galaxy Note 8’нинг дисплейидаги ёруғлик миқдори 1,200 nit'га етса, iPhone X'да бу кўрсаткич унинг ярмига тенг -- 625 nit.

micro SD флешкаси билан хотирани кенгайтиринг

Android смартфонларидаги micro SD қўшимча хотира бўлмачаси кенгайиб боргани сайин, Apple бу жиҳатни қизғанишда давом этади.

"Кенжа талқин"га мансуб Galaxy Note 8 нафақат 64 гигабайтли доимий ички хотирани, балки доимий хотирани кенгайтириш имконини ҳам тақдим қилади. iPhone X эса бу жиҳатдан маҳрум қилинган. Сиз 64 гигабайтли ва чекланган хотирали ёки 256 гигабайтли қиммат флагманни сотиб олишингиз керак бўлади.  

Тезкор хотира сиғими 100% га кўп 

Тўғриси, тезкор хотира сиғими баҳсли мавзу. Экспертларнинг фикрича, флагманда камида 4 гигабайтли тезкор хотира бўлиши керак. Бу иловаларни тезкор юклаб олиш имконини беради. Galaxy Note 8 флагмани 6 гигабайтли тезкор хотира сиғимига эга бўлган. Унинг "аждоди" бўлмиш Galaxy S8/S8 Plus'да эса 4 ГБ тезкор хотира ўрнатилган.

iPhone X эса 3 гигабайтли тезкор хотирага эга бўлган. Тўғри, "iOS тизимида илғор тезкор хотира бошқаруви бор" деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Бироқ, бугун "оғир" ва графикага бой иловаларни ўқишда қийналмаслиги учун яняги iPhone'га камида 4 гигабайтли тезкор хотира ўрнатилиши мақсадга мувофиқ.  


"Always On Display" функцияси

Samsung’нинг мунтазам фаол турувчи дисплейида вақт, ўтказиб юборилган ҳодиса ёки қўнғироқлар, ҳаттоки яқин инсонларнинг суратига смартфонни қўлга олмасдан туриб назар ташлаш имкони мавжуд.

Бахтга қарши, қувват тежайдиган OLED панелга эга бўлган бўлса ҳам, Apple бу жиҳатни iPhone X'да татбиқ қилишни ўйлаб кўрмабди.

"Dual Audio" технологияси

Galaxy S8 ва Galaxy Note 8 гаджетларида Samsung’нинг "Dual Audio" функцияси жорий қилинган. Унинг ёрдамида смартфонни Bluetooth орқали бир вақтнинг ўзида 2 та гаджет билан улаш мумкин.

iPhone X'да эса бу жиҳат мавжуд эмас.

"S Pen" -- тенгсиз жиҳат!

Galaxy Note 8'даги "S Pen" қаламчаси бир қатор қўшимча функциялар учун керак. Тезкор қайдларни ёзиш, чизи ёки ишларни режалаштиришга доимо зарурат туғилади.

Хулоса  

Ҳозирча Samsung янги айфон ҳақида кўтарилган ваҳималардан қўрқмаса ҳам бўлади. Тўғри, платформа самарадорлиги бўйича Galaxy Note 8 iPhone X'дан пастроқ балл тўплаган. Бироқ, бу борадаги фарқ фойдаланувчига сезилмайди. Apple A11 имкониятларига кўра, Snapdragon 835 билан бир хил. iPhone X'нинг ҳам ўзига хос жиҳатлари ва устунликлари мавжуд. Бу тўғрида алоҳида ёзамиз. 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!