Ромсиз BLUBOO S1 смартфонини атиги 149,99 долларга олинг!

  •   DiMaX
  •  2243
  •  29.09.2017 15:36

Ромсиз BLUBOO S1 смартфонини атиги 149,99 долларга олинг!

Хитойнинг Мустақиллик куни шарафига, BLUBOO компанияси ўзининг BLUBOO S1 смартфони учун максимал чегирмани эълон қилди. Бу ҳақда махсус веб-саҳифада хабар берилган.

Одатий баҳоси 219,99 АҚШ доллари бўлган мазкур смартфон учун 1 октябрдан то 14 октябргача бўлган муддат ичида 149,99 доллар нархи бўйича буюртмалар қабул қилинади. Демак, BLUBOO S1 хусусиятлари билан танишиб чиқишга, ўйлаб бир қарорга келишга ва буюртма беришга етарли вақт бор.

BLUBOO S1 смартфонининг хусусиятларига келсак: унинг ўлчамлари 148,6×74,3×7,9 миллиметрни ташкил этади, вазни эса 175 граммга тенг. Ромсиз Full HD-экранининг ўлчами диагоналига 5,5 дюймни ташкил этади. Асосий камераси 16+3 мегапикселли қўшалоқ Sony модулларига эга, олд камераси 8 мегапикселли. Аккумуляторининг сиғими эса 3500 мА/соатга тенг.

Смартфонга бағишлаб тайёрланган расмий видеолавҳани томоша қилинг:

Мана, қуйидаги жадвалда BLUBOO S1’нинг хусусиятларини Xiaomi Mi Mix ҳамда Samsung Galaxy S8 флагманлари хусусиятлари билан таққослаб кўрсатилган:

 

Агарда сиз ҳамёнбоп, бежирим ва бақувват ромсиз смартфон излаётган бўлсангиз, BLUBOO S1 – айни сизбоп вариант. Чегирма вақтида харид қилишга улгуриш учун мана бу ҳавола орқали махсус саҳифага ўтиб, буюртма беришингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!