Роскомнадзор Facebook Россияда қачон блокланишини айтди

Роскомнадзор Facebook Россияда қачон блокланишини айтди

Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат бўйича федерал хизмати (Роскомнадзор) шу кунларда Россия ҳудудида Telegram хизматининг блокланиши билан боғлиқ можаролар ортидан жуда машҳур бўлиб кетди. Бугун бу ташкилотнинг янги хабари россияликларни яна бир бор диққатини тортди. Бу тўғрида Россия оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқдалар.

Унда қайд этилишича, Роскомнадзор 2018 йилнинг охиригача Facebook тармоғининг мамлакатдаги фаолиятини, унинг Россия қонунларига қанчалик мувофиқ фаолият кўрсатаётганини текшириб кўради. Ана шу таҳлиллардан сўнг Facebook ижтимоий тармоғини Россияда чеклаш масаласи кўтарилади. Россия қонунчилигига кўра, Facebook ўзининг россиялик фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини ҳукуматга тақдим этиши керак.

Биз 2018 йилнинг сўнггига қадар компаниянинг Россиядаги фаолиятини текширамиз. Компания амалга ошириш лозим бўлган бир нечта шартларимиз бор. Жумладан, ижтимоий тармоқнинг Россия ҳудудидаги фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини тақдим қилиш, шунингдек тақиқланган маълумотларни тармоқдан ўчириб ташлаш. Афсуски, ҳозирча бу вазифаларни бажариш муддати ўтиб бормоқда ва улар кечиктирилмоқда», — маълум қилди Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров.

Ўқинг: Америка хитойлик IT-гигантлардан бирига санкция қўллади

«Агар бизнинг талабларимиз қондирилмайдиган бўлса ёки Россия ҳукумати бу борада Facebook амалга оширмоқчи бўлган ишлардан бохабар қилинмайдиган бўлса, унда уни мамлакатда блоклаш масаласи кўтарилади», — қўшимча қилди у.

Жаров, шунингдек, Facebook вакиллари билан ярим йилда бир марта учрашишини ҳам маълум қилди. Бироқ бу учрашувларда ҳозирча қуруқ ваъдалар бериб келинмоқда. 2017 йилнинг ноябрдиа ўтказилган сўнгги учрашувда бу ижтимоий тармоққа контентдаги тақиқланган ахборотларни ўчириш ҳамда россиялик фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни тайёрлаш вазифаси топширилган эди.

Ўқинг: Сноуден Telegram'нинг блокланиши бўйича фикрини билдирди