Россияда аналогли телевидение 2018 йилда тугатилади

Россияда аналогли телевидение 2018 йилда тугатилади

Ferra сайтининг хабар беришича, 2018 йилда Россияда аналогли телевидение тугатилиши режалаштирилган. Бу борада Россия алоқа ва оммавий коммуникация вазири Николай Никифоров маълум қилган.

Вазирнинг сўзларига қараганда 2018 йилдан бошлаб давлат томонидан аналогли телевидение йўналишини субсидиялаш тўхтатилади. Субсидиялаш якунига етказилгач, аналогли телевидение ҳам тугатилади. Сабаби ҳеч ким уни мустақил тарзда қўллаб-қувватламоқчи эмас. Истисно сифатида Россиянинг бир-иккита ҳудудида ушбу стандарт қолдирилиши мумкин.

Россияда аҳоли учун бепул федерал каналлардан иборат пакет тақдим этилади. Пакетда тахминан 11 тача бепул канал кўзда тутилган бўлиб, сунъий йўлдош ва кабелли узатиш операторларига улар учун истеъмолчилардан ҳақ олиш қонун бўйича тақиқланган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!