Россияда iPhone X савдоси: бундай навбат ҳали бўлган эмас! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2104
  •  03.11.2017 11:28

Россияда iPhone X савдоси: бундай навбат ҳали бўлган эмас! (+видео)

Бугун – 3 ноябрь, Москва вақти билан эрталабги соат саккизда Россияда расман iPhone X смартфонининг савдоси бошланди. Айфон учун бундай узун навбат ҳали Россия тарихида кузатилган эмас, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

Мазкур навбатга одамлар икки кун олдиндан кела бошлашгани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида “юбилей айфони”ни биринчилар қаторида сотиб олиб, маза қилиб ишлатишни истовчилар ҳам, навбатдаги ўз ўрнини 40 минг рублгача сотиш учун турганлар ҳам бор. Яна бир тоифа эса iPhone X’ни харид қилиб, кейин уни бир неча ўнг минг рубл қимматга сотишни кўзлаган.

Орзиқиб кутилган смартфонни тезроқ сотиб олиш (ёки унинг орқасидан пул ишлаб олиш) учун кишилар совуқда навбатда туришмоқда, кўчада тунашмоқда ёки уйқусиз тик оёқда туриб чиқишмоқда.

Мана, қуйидаги видеога бир назар солинг-да:

Ҳали бу навбатда турганларнинг барчасига iPhone X етадими-йўқми, етмай қолса нима бўлади – булар ҳақдаги янгиликлардан бохабар бўлиш учун биздан узоқлашманг!

ЎҚИНГ: Россияда iPhone 8 савдоси бошланди: кутилмаган ҳолатлар

Эслатиб ўтамиз, Apple смартфонларининг Тошкентдаги нархлари билан мана бу, iPhone 8 ва 8 Plus флагманларини кредит бўйича сўмга олиш имкониятлари билан эса мана бу хабарларимизда танишиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!