Россияда Mi MIX 2 тақдим қилинди

Россияда Mi MIX 2 тақдим қилинди

Ромсиз ҳашамдор Mi MIX 2 смартфони кеча Россияда расман тақдим қилинди. Илғор Qualcomm Snapdragon 835 платформаси, 6 Гб «оперативка» ва Adreno 540 видео-картаси, шунингдек, қизиқарли дизайни билан ўзига хос флагман шу кунларда энг яхши сотилаётган мобил алоқа воситаларидан бири. Таниқли саноат дизайнери Филипп Старк яратган бу девайс корпуси тўлиқ алюминий ва керамикадан тайёрланган.

Mi MIX 2 диагонали 5,99 дюйм, сиғими 2160x1080 пикселли, ўта юпқа ромли экранга эга бўлган. Олд ва орқа панел қайрилма ҳошияли. Янги авлод "ромсизи"да олд панелнинг 93 фоиз қисми экрандан иборат.

Гаджетнинг том қисмида суҳбат карнайи ва оралиқ-масофа сенсори маҳорат билан "бекитиб" қўйилган. Овоз экрандан таралаётгандек таассурот қолдиради.

Ўқинг: iPhone X'да навбатдаги оммавий носозлик кузатилмоқда

Смартфон 8 ядроли, частота тезлиги 2,4 ГГц бўлган Snapdragon 835 процессори билан янада кучли. 12 мегапикселли бош камера учун сезгир Sony IMX386 сенсори танланган. Олд камера эса 5 мегапикселли ва олд панел қуйисида жойлашган. Флагмандаги аккумуляторнинг ток сиғими 3400 мА соат.

Гаджет талқинига кўра 6 ёки 8 ГБ тезкор хотирада Хитойда $510 ҳамда $620 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган эди.

Mi MIX 2'нинг 6/64 Гб талқини Россияда 590 АҚШ долларидан сотилади. Уни бугундан бошлаб буюртма қилиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.