Россиялик олимлар кўринмас либос учун материал яратди

Россиялик олимлар кўринмас либос учун материал яратди

Москва физика-техника институти ходимлари назарий физика Институтидаги ҳамкасблари билан бирга ғаройиб метаматериал тайёрладилар. Бу материалдан кўринмас либос яратишда фойдаланиш мумкин. Материал кумуш элементлари асосида ишланган. Ўзига тушган 80 фоиз ёруғликни акс эттиради ва нурнинг 70 фоизи синади. Тўлқин узунлиги 400дан 500 нанометргача бўлган ҳаворанг, бинафшаранг ва кўк ранглар учун материал хусусиятини намоён қилди.

Кўплаб материалларнинг элементлари омихтасидан тузилган материал метаматериал деб аталади. Унинг хоссалари таркибидаги материалларга эмас, сунъий яратилган даврий структурасига боғлиқ. Шу сабабли ноёб хусусиятлар, жумладан, оптик хусусиятлар юзага келиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!