Россиялик хакер “LinkedIn”нинг 167 млн. дона аккаунт маълумотларини сотувга қўйди

Россиялик хакер “LinkedIn”нинг 167 млн. дона аккаунт маълумотларини сотувга қўйди

The Real Deal’нинг яширин форумида  “LinkedIn” мессенжери ҳисоб маълумотлар базаси, ҳамда 117 млн фойдаланувчиларнинг электрон почта манзили ва пароллари сотувга қўйилди.

Motherboard нашри маълумотига кўра, база эгаси Peace of Mind тахаллуси билан маълум бўлиб, мазкур маълумотлар 2012 йилда LinkedIn тармоғини бузиб кириш натижасида ўғирланган катта ҳажмдаги маълумотларнинг бир қисми ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда россиялик хакерлар форумида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 6.5 млн пароллари  нашр қилинган эди.

Компанияда маълумотлар ўғирланганлиги тан олинган, аммо ушбу ҳодиса туфайли зарар кўрган фойдаланувчилар сонига аниқлик киритилмаган.

Peace of Mind маълумотлар базаси учун 5 биткойн ($2,2 минг миқдорида) сўрашмоқда. Унинг айтишича архив умумий миқдорда 167 млн ёзувларни ўз ичига олади, шундан 117 млн элктрон почта манзиллари ва паролларни ташкил қилади.

Motherboard журналистларига базанинг бир қисми, яъни 1 млн ҳисоб маълумотлари ёзувлари, шунингдек электрон манзиллар, хеш пароллар ва уларга тегишли бузилган паролларни қўлга киритишга муваффақ бўлинди.

Нашриёт ўғирланган маълумотлар қурбонлари билан боғланганда улардан учтаси маълумотларнинг хаққонийлигини тасдиқладилар. Маълумотларнинг хаққонийлигини LinkedIn вакиллари ҳам тасдиқлаган.

Компаниянинг ахборотлар хавфсизлиги бўлими раҳбари Кори Скотта (Cory Scott)нинг айтишига қараганда, хозирда ҳисоб ёзувлари тегилган паролларни йўқ қилиш чоралари кўрилмоқда ҳамда аккаунтлар эгаларини паролларини қайта ўрнатиш тўғрисида бохабар қилмоқдалар.

Скоттнинг қайд этишича, Peace of Mind таклиф этаётган маълумотлар базаси маълумотларнинг янгидан ўғирланиши натижасида олинганлиги тўғрисида тасдиқлар мавжуд эмас.

LinkedIn дунёнинг энг оммабоп ижтимоий тармоқларидан бири бўлиб, унинг 400 миллиондан зиёд фойдаланувчиси мавжуд. Жаҳоннинг 200 мамлакатидан 150 дан зиёд компания-муассасалари мазкур мессенжернинг мижози ҳисобланади.

Манбаа: Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Ахборот хизмати
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!