Россияликлар ишлаган дастур АҚШдаги танловда биринчи ўринни олди

Россияликлар ишлаган дастур АҚШдаги танловда биринчи ўринни олди

АҚШ Савдо вазирлиги қошидаги Миллий стандарт ва технологиялар институти (NIST) томонидан тузилган дастурий таъминот рейтинги натижаларига кўра, Россиянинг NtechLab компанияси томонидан ишлаб чиқилган FindFace алгоритми биринчи ўринни эгаллади. NIST шунингдек FindFace дастурининг бизнес версияси учун ҳам сертификат берди. NtechLab асосчиси Артём Кухаренконинг сўзларига кўра, бу АҚШдаги автоматлаштирилган паспорт назорати учун ишлаб чиқарилувчи жиҳозларга алгоритмни киритишга доир кечаётган музокараларда компаниянинг позициясини кучайтириш имконини беради. Kun.uz шунга доир маълумоти билан бўлишди. 

Бир неча мамлакатдан 14 дастурий тўплам синовдан ўтказилди: Россиянинг 3DiVi ва Vocord, Германиянинг Dermalog, Ҳиндистоннинг Samtech InfoNet, АҚШнинг VCognition ва бошқа алгоритмлар. Иккинчи ўрин ҳам Россия компаниясининг дастури томонидан банд этилди - 3DiVi.

Юзни танишга мўлжалланган алгоритмлар тўрт йўналиш бўйича синовдан ўтказилди: фотосуратни реал шахс билан таққослаш, турли ракурслардан ва ёруғлик билан яхши жиҳозланмаган шароитларда олинган селфи бўйича таниш, суратларни жиноятчилар базаси билан таққослаш ва видеодан юзни таниш ҳамда ажратиш. 

Ғалаба FindFace Enterprise Server SDK 2.0'нинг янгиланган  бизнес версиясига насиб этди, у еттитагача асосий ҳиссиёт ва 50 хилгача юз ифодаси бўйича таниш имконини беради. Бундан ташқари, дастурий тўплам жинс ва ёшни аниқлаб, атиги ярим сония ичида 1 миллиардлик суратлар базасидан керакли инсоннинг суратини топа олади. 

FindFace'нинг тижорий варианти билан ишлашга қодир Android-илова мавжуд. Энди чакана тармоқлар ходимлари смартфон ёрдамида ўз мижозларини танишлари ва анъанавий карталарсиз дисконт тизимини ишга туширишлари мумкин бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!