Россиянинг гапирувчи роботлари

Россиянинг гапирувчи роботлари

Рус олимлари инсонлар билан сўзлашув воситасида алоқа ўрнатадиган роботларни ривожлантириш устида иш олиб боришяпти, дея хабар қилади “Sof.uz” сайти.

Бор-йўғи уч йил ичида Россия компанияси гапирувчи роботлар тараққиётида ката ютуқларга эришди. Россия гапирувчи роботларининг юзлаб нусхалари дунё бўйлаб сотила бошлади.

Математик Алан Тим ҳамда бутун дунё ўргимчак тўри асосчиси Тим Берберс Ли шарафига Алан Тим дея аталган одамсимон робот Перм шаҳрдаги бир гуруҳ ёш муҳандислар томонидан ихтиро қилинган. Лойиҳа муаллифи Олег Кривокуртсов атиги 25 ёшда. Унинг айтишича, Европадаги робот-чангютгичлар ҳақидаги мақола унга гапирувчи робот ясашга турки бўлган. Ўшанда у 20 ёшда эди.

Олег ясаган робот – Алан Тим инсон кўринишадги робот соатига 5 км тезликда мустақил ҳаракатлана олади. Унинг батарейкаси қуввати 5 соатга етади. Робот овозларни ажрата олувчи модул ва минг нафаргача инсоннинг кўринишини фарқлай оладиган камера билан жиҳозлаган.

Унинг хотираси 100 мингта махсус иборалар билан билан тўлдирилган. Бундан ташқари мавзуга оид суҳбатни тезда интернет орқали топиш имкониятига эга.

Гапирувчи робот Москва технология институтида маърухачи ҳамда Москва метро бекатида экскурсовод сифатида синаб кўрилди. Шуларга қарамасдан робот ҳали мукаммал ишламайди. У ҳар доим ҳам фикрларни тўғри тушунавермайди ва кўпинча саволларга нотўғри жавоб беряпти. Айни пайтда Алан Тим беўхшов ҳаракатлари билан рақсга ҳам туша олади. Бу борада у Япония ва Ғарбда ясалган роботларга ета олмайди.

Одамсимон роботлар дунё бўйича жуда қиммат туради. Кўп вазифаларни бажара оладиган роботларни юз минг доллардан юқори нархда олиш мумкин. Рус роботлари эса анча арзон. Уларни 6 минг доллардан 10 минг долларгаcга нархда харид қилсиҳ мумкин. Рус роботлари асосан Ирландия ва Хитойга экспорт қилинмоқда. Тадқиқотчилар Алан Тимни кўпроқ вазифалар бажара оладиган даражага чиқариш устидан изланиш олиб боришяпти.