Рунетнинг ўндан бир фойдаланувчиси ҳамма аккаунтига бир пароль ишлатади

Рунетнинг ўндан бир фойдаланувчиси ҳамма аккаунтига бир пароль ишлатади

“Касперский лабораторияси” мутахассислари рунет фойдаланувчиларининг хавфсизлик даражаси устида тадқиқот ўтказиб сарлавҳадаги хулосага келишди. Аниқланишига кўра, фақат 28 фоиз шахс ҳар бир аккаунтига алоҳида пароль билан киради.

Шу билан бирга, ҳар ўн фойдаланувчидан биттаси ҳамма (турли) паролларини сақлаш учун махсус дастурдан фойдаланиши эътиборга лойиқ.

Барча аккаунтларга киришда биргина логин ва паролдан фойдаланувчи инсонлар хавфсизлик чорасини кўрмаяпти, деб таъкидлайди экспертлар. Чунки хакернинг асосий ўлжаси логин ва пароль ҳисобланади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!