Рюзак-компьютер Zotaс VR сотувга чиқарилади

Рюзак-компьютер Zotaс VR сотувга чиқарилади

Zotaс компанияси тез орада ўзининг рюзак-компьютер форм-факторидаги Zotaс VR номли гаджети сотувга чиқариши ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Ferra нашри. Ушбу антиқа компьютер виртуал реаллик қурилмалари билан фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, жорий йилнинг ёз ойларида Computex 2016 кўргазмасида намойиш қилинган эди.

Компьютер Intel Core i7-6700T процессорида ишлайди, унга 8 ГБ видеохотирага эга NVIDIA GeForce GTX 1070 графикаси ўрнатилган. Оператив хотирасининг сиғими – 16 ГБ. 240 ГБ M.2 SSD ва 2,5 дюймли винчестер учун махсус жой кўзда тутилган. Портлардан олтита USB 3.0, учта HDMI 2.0 ва иккита DisplayPort 1.3 мавжуд. Wi-FI (802.11ac), Bluetooth 4.2 ва Ethernet интерфейслари қўллаб-қувватланади.

489830

Қурилманинг оғирлиги 4,5 кг. 9000 мА/соат сиғимидаги батарея билан таъминланган.

Нархи ҳозирча маълум эмас.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Zotac

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.