«Салкам флагман»: Galaxy A8+ (2018)нинг «жонли» суратлари чиқди

  •   DiMaX
  •  2049
  •  04.12.2017 14:35

«Салкам флагман»: Galaxy A8+ (2018)нинг «жонли» суратлари чиқди

2016 йилнинг 2 январида Samsung компанияси ўз смартфонларининг Galaxy A туркумини тақдим этган эди. Ушбу туркум юқори хусусиятлари (металл ёки шиша корпус, 2,5D-шиша ва AMOLED-дисплей) ва нисбатан паст нархи туфайли жуда яхши оммалашди. Орадан икки йилга яқин вақт ўтиб, жанубий кореялик техногигант мазкур смартфоннинг навбатдаги моделларига флагман хусусиятларини жорий этиш бўйича яна бир йирик қадам ташламоқда.

ЎҚИНГ: Кутилмаган Galaxy A8 (2018): унга ҳатто Galaxy S8 ва Note 8 эгалари ҳам ҳавас қилишлари тайин!

Samsung Galaxy A5 ҳамда Galaxy A7 смартфонларининг навбатдаги авлодини тегишлича Galaxy A8 ва Galaxy A8+ деб номламоқчи эканлиги ҳақида аввалроқ интернетда хабарлар тарқалган эди. Кейинги чиқаётган маълумотлар шу миш-мишларнинг рост бўлиб чиқишига ишора қилаётир.

Номларнинг бу тариқа ўзгартирилиши сабаби – харидорлар бу ном остида Galaxy S8 флагманига яқинликни ҳис этишлари кўзда тутилган. Тўғри, тез орада Galaxy S9 ҳам тақдим этиладиган бўлиб турибди, аммо ишлаб чиқарувчининг бу қадами ўзини оқласа керак.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9 ва S9+ тақдимотига оз қолди, кутилмаган тафсилотлар билан танишинг!

Хулласи калом, куни кеча Galaxy A8+ (2018) моделининг «жонли» суратлари тарқалди. Уларни «хитойча Twitter» дея таърифланувчи Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилишган.

Кўриб турганимиздек, Galaxy A8+ модели худди флагманлардагидек Infinity Display экранига эга бўлади. Тўғри, унинг ромлари нисбатан қалинроқ, лекин ўрта нархли смартфон эканини ҳисобга олсак, бу жиҳатини тушунса бўлади.

Техник хусусиятларига келадиган бўлсак, ҳозирча маълум бўлгани шуки, Samsung мазкур моделга ўзининг Exynos 7885 процессори ҳамда 6 гигабайтгача ҳажмли тезкор хотира ўрнатяпти. Бу эса флагманлар сари яна битта қадам, деганидир.

ЎҚИНГ: Samsung’дан яна бир кутилмаган «салкам флагман» – Galaxy A8 Plus (2018)нинг илк суратлари!

Galaxy A8 ва Galaxy A8+ девайсларини Samsung келаси йилнинг бошида тақдим этиши режалаштирилган. Бу борада янги маълумотлардан бохабар бўлиб туриш учун биздан узоқлашманг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!